Maruza
Илм олиш катта ибодатдир. Намоз, рўза, ҳаж ва шу
каби исломдаги шариат аҳкомларини Аллоҳ ва Росули таълим
берган. Уларга қўшсангиз бидъат, олсангиз ноқис бўлади. У
амал мардуддир. Шу қаторда Аллоҳ ва Росули қайси илмни
биринчи ўрганиш ва қандай ўрганишнинг таълимини берган.
Аллоҳ таоло айтади:
“(Эй Муҳаммад), Биз сиздан илгари юборган ҳар бир
пайғамбарга ҳам: «Ҳеч қандай илоҳ йўқ, магар Менгина
бордирман, бас Менгагина ибодат қилинглар, деб ваҳий
юборгандирмиз”. (Анбиё сураси 25 оят).
Яна бошқа бир оятда:
“Бас, (эй Муҳаммад), ҳеч қандай илоҳ йўқ, магар
Аллоҳгина бор эканлигини билинг ва ўз гуноҳингиз учун
ҳамда мўмин-мўминалар(нинг гуноҳлари) учун мағфират
сўранг! Аллоҳ сизларнинг (бу дунёдаги) кезар
жойларингизни ҳам, (охиратда) борар жойларингизни ҳам
билур”. (Муҳаммад сураси 19 оят).
Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай
марҳамат қиладилар: “Ҳар бир ҳақдорнинг ҳаққини бериб
қўйинг