Игна билан даволаш. Садриддин Алмазбеков-Психоневролог

Описание к видео Игна билан даволаш. Садриддин Алмазбеков-Психоневролог

Игна билан даволаш — акупунктура усули организмнинг юмшоқ тўқималарига махсус игналар санчиб даволашдир. Ушбу муолажа Хитой, Корея, Япония халқ тиббиётида қадимдан кенг қўлланилади. Бунда гавданинг муайян (700 га яқин) нуқталарига киритилган игналар нерв толаларини таъсирлантиради. Таъсирланиш бош ёки орқа мияга, у ердан турли аъзоларга ўтади. Периферик асаб тизими хасталиклари, уйқу бузилиши, моддалар алмашинувининг бузилиши, шикастланиш ва бошқалар натижасида пайдо бўладиган бўғим ва мушак касалликларида қўлланилади. Зарурат туғилганида игна санчиб даволаш билан бирга дори-дармонлар ҳам буюрилади. Игна билан даволашни шифокор белгилайди ва бу муолажани фақат шу соҳа мутахассисигина ўтказа олади.

Акупунктура ёрдамида нималар даволанади?
Хитой анъанасида таъкидланишича акупунктура ёрдамида барча касалликларни даволаш мумкин. Аммо кўпинча у хроник оғриқларни йуқотишда, мигренда, фибромиалгияда, артритда, ошқозон ичак йўллари фаолиятини бузилишида, кўнгил айниши ва қусишни йўқотишда қўлланилади.

Даволаш қандай кўринади?
Пациентнинг нима билан оғриганини фарқли йўқ, беморлар деярли бир хил даволанади. Бемор кушеткага ётиб, кийимларини ечади. Врач ингичка игналарини танадаги махсус нукталарга санчади. Игналар орқали электр токини ўтказиш хам мумкин. Эрмандан тайёрланган мини сигареталар ёрдамида куйдириш хам мумкин. Даволаниш сеанслари бир нечтани (5-10 та) ташкил этади.

Бу оғриқлими?
Акупунктура игналари жуда ингичка, шу сабабли кўплаб пациентлар хеч қандай дискомфорт сезмайди.

Комментарии

Информация по комментариям в разработке