Юлдуз Ражабова Юлдуз ва Эмре севгиси хакида

Описание к видео Юлдуз Ражабова Юлдуз ва Эмре севгиси хакида

Сотрудничество - [email protected]
► Instagram.com/dunyotv
► Twitter.com/dunyo_tv
► ВКонтакте https://vk.com/dunyotv
► Music: DUNYO TV

#Юлдуз Ражабова Юлдуз ва #Эмре севгиси #хакида

Юлдуз Ражабова — асл санъат учун ижод қиладиган саноқли ёш актрисалардан бири ҳисобланади. Шу боисдан ҳам у билан нафақат ўзбек, балки хорижлик режиссёрлар ҳам ҳамкорлик қилишни исташади. Бу йил 35 ёшни қаршилайдиган актрисанинг муваффақият сири нимада? Актрисанинг моддий қийинчиликларга учрагани, бир неча уринишдан сўнг институтга қабул қилингани ва шахсий муносабатлари ҳақида батафсил маълумот берамиз.

“Бунда муҳаббат бор”

Актриса ўзбек ва турк ижодкорлари томонидан суратга олинган “Мендирман Жалолиддин” сериалида асосий роллардан бирини ижро этган. Актриса сериал борасидаги танқидларга қуйидагича фикр билдирганди.

— “Мендирман Жалолиддин” сериали ҳақида бошидан салбий изоҳ берила бошланди. Фикрлар фақат салбий бўлди. Мен Озодбек аканинг фикрларини тушундим, бу сериал фақат биз учун эмас, тарихимизни чет элга сотиш учун биздаги жаҳон стандартларига мос бўлган актёр-актрисаларни кўрсатиш, жаҳон стандартларига мос бўлган лойиҳа яратиш учун қилинди. Бир ҳафтада сериалнинг битта қисми намойиш этилди. Бошқа мамлакатларда ҳам сериалларнинг битта қисми ҳафтада бир марта чиқади.

Биз ҳам бутун дунёга мослаб шу нарсани қўллаб кўрдик. Кунлик сериал олиш жуда ҳам қийин. Туркияда, Қозоғистонда ёки бошқа мамлакатларда сериалларнинг бир қисми ҳафтада бир маротаба бериб борилади. Бир ҳафтада биринчи, иккинчи ҳафтада иккинчи ва учинчи ҳафтада учинчи қисмини тақдим этишади, сифат ҳам шунга яраша бўлади.

Бир кунда 35 та эпизод суратга олинса, сериал сифатсиз бўлиб қолади. Сериални томоша қилиш ёки қилмаслик ҳар кимнинг иши. Биз унга жонимизни бериб ишладик. Яхши нарса чиқди, жуда ҳам катта меҳнат бор бўлган лойиҳа бўлди. Сериалда жуда катта муҳаббат бор.

Юлдуз ва Эмре севгиси…

Юлдуз Ражабова “Мендирман Жалолиддин” сериалининг суратга олиш жараёнларида турк актёри Эмре Кивилжим билан танишди. Эмре сериалда Жалолиддинни, Юлдуз эса Жалолиддиннинг севгилиси Қутлибекани ижро этди. Бора-бора актёрларнинг экрандаги севгиси ҳаётга ҳам кўчди. Юлдуз ва Эмренинг бир-бирга бефарқ эмаслиги “Мендирман Жалолиддин”нинг Тошкентдаги тақдимотида сезилди.

Орадан бир оз вақт ўтгач, Эмре Instagram саҳифаси орқали Юлдузни туғилган куни билан табриклади ҳамда “Туғилган кунинг билан, севгилим” деб ёзди. Шундан сўнг Юлдуз ва Эмре ўртасидаги муҳаббат мухлисларга ошкор бўлди. Улар бир неча бор чет эл саёҳатларида ҳам биргаликда кўриниш берди.

Орадан икки йил ўтиб, Эмре Кивилжим “Видо мактуби” деб номланган сериалда суратга тушди. Шундан сўнг Эмренинг сериалдаги партнёри Робия Сойтуркка кўнгил қўйгани ҳақида миш-мишлар тарқалди. Бироқ Эмре журналист Жасур Ҳамроевга берган интервьюсида Юлдузга бўлган ҳислари ҳақиқий эканини таъкидлади.

“Юлдуз билан ҳали ҳам гаплашамиз, кўришиб турамиз. Муносабатларимиз ҳаммаси яхши. Севгимиз битмас, у мозорга қадар. Юлдузни ҳалиям юрагимдан севаман”, деди Эмре.

Комментарии

Информация по комментариям в разработке