Эртош қишлоғи Эртошсойнинг икки қирғоғида жойлашган

Описание к видео Эртош қишлоғи Эртошсойнинг икки қирғоғида жойлашган

Ҳозирги Чинор, Четсув, Кўксарой, Эртош қишлоқларининг атрофида сочилиб ётган тошқоллар юқори герцин бурмаланиш босқичида шаклланган ва эрамизнинг 6-7 асрларида қазиб олинган нодир рангли металларнинг қолдиқлари ҳисобланади. Маълумотларга кўра, қадимда Эртош қишлоғининг ҳудуди Тетис денгизининг туби бўлган. Одатда денгиз чиғаноқлари кальций моддасидан таркиб топади. Чиғаноқларнинг нобуд бўлиши билан маълум бир ҳудудда кальций карбонат уюмлари юзага келади. Даврлар ўтиб, бу уюм ўрнида катта бир қотишма вужудга келади. Мазкур қотишма Чатқол тизмаси ёқалаб, Болғали қишлоғидан Қирғизистон ҳудудигача 150 километ масофага чўзилган. Эртошликлар бу тош чизиғини “Қуртош” дейади. Қуртош қачонлардир тўлқин урилиб турган денгиз қирғоғи шиллиққуртларининг оқ тошга айланган чиғаноқларидир. Бундай тош Олмалиқ тумани яқинида ҳам учрайди. Сапраматсойнинг чап қирғоғидаги Сандалтош атрофида сочилиб ётган қошиқсимон денгиз чиғаноқларини эртошликлар “Кучуктош” деб атайди. Бундай тошлар Сурхон воҳасида ҳам борлиги аниқланган.

Комментарии

Информация по комментариям в разработке