Шароф Рашидов уй-музейи ва Шароф Рашидов тумани тарихи | Xaritadagi nuqta

Описание к видео Шароф Рашидов уй-музейи ва Шароф Рашидов тумани тарихи | Xaritadagi nuqta

"Харитадаги нуқта" кўрсатуви
"Дунё бўйлаб" кўрсатуви
Барчага аёнки, миллий ғурур ва дахлдорлик ҳиссининг асосий заминларидан бири бу – тарихий хотирадир. Ифтихор билан таъкидлаш жоизки, Ўзбекистоннинг Тошкент, Бухоро, Самарқанд, Хива, Шаҳрисабз, Қарши, Термиз, Марғилон, Андижон ва бошқа кўплаб қадимий шаҳарлари бой тарих ва кўҳна маданиятга эга эканлигини жаҳоннинг барча йирик тарихчи олимлари бирдек эътироф этадилар.
Уларнинг орасида Жиззах алоҳида мавқеда туради. Марказий Осиёдан ўтган деярли барча карвон йўлларининг туташган нуқтасида жойлашган Жиззах тарихда жуда кўп суронли воқеаларнинг гувоҳи бўлган. Бу кўҳна шаҳар ҳамма замонларда ҳам стратегик жиҳатдан ўта муҳим аҳамият касб этган.
Жиззахнинг пайдо бўлиши Сангзор дарёси билан боғлиқ. Яъни Сангзор дарёси бўйидаги ҳар томонлама қулай табиий шароитлар аҳоли яшайдиган кўплаб манзилгоҳларнинг вужудга келишига сабаб бўлган. Жиззах шаҳар сифатида X асрдан маълум бўлса-да, бу ҳудудда милоддан аввалги асрларда ҳам турли қалъа ва бошқа турдаги манзилгоҳларнинг мавжуд бўлганлиги тарихдан маълум. Бу маълумотларни Буюк Искандар Зулқарнайн (Александр Македонский)нинг Осиёга юришларини тавсифлаб ёзиб борган юнон солномачиларининг асарларида ўқишимиз мумкин. Қадимги юнон солномачилари Искандарнинг Бақтрия ва Сўғдиёнага қилган юришларини тавсифлар экан, ҳозирги Жиззах вилояти ҳудудидаги Киропол ва Газо каби манзилгоҳлар ҳақида кўплаб қизиқарли маълумотларни келтирадилар. Тарихчи олимлар томонидан Киропол ҳозирги Зомин ҳудудида жойлашганлиги исботланган. Айрим тарихий манбаларда Газонинг Самарқанд ва Тошкент оралиғида жойлашганлиги айтиб ўтилган. Газо қалъасининг қаерда жойлашганлиги хусусида деярли барча олимлар бир хил фикрни тахмин қилишади. Уларнинг фикрича, юнон солномачилари томонидан тилга олинган Газо ҳозирги Жиззах шаҳридир.

Комментарии

Информация по комментариям в разработке