МАХТУМҚУЛИ - БЕВАФОЛАРДАН / ИСЛОМ ХОЛБОЙ

Описание к видео МАХТУМҚУЛИ - БЕВАФОЛАРДАН / ИСЛОМ ХОЛБОЙ

МАХТУМҚУЛИ

БЕВАФОЛАРДАН

Асло кўнгил берма, бевафоларга,
Боқ, ким вафо кўрмиш бевафолардан?
Умид этиб кириб юз жафоларга,
Ким баҳра топибдир, бу жафолардан?

Ишқнинг овозасин тингла, сиртидан,
Жон жабриндан қўрқсанг, борма ортидан,
Сариштанг кам бўлса ишқ синовидан,
Бор, хабар ол, кўрган мубталолардан!

Сўзим насиҳатдир, бир қулоқ солинг,
Бандасиман сўзга харидор қулнинг,
Қирқ ўйнашли хотин яхшидир, билинг,
Шарафсиз, минг тилли кадхудолардан!

Тириклик бир шароб, мардга жом бордир,
Кўнгил кўзгу каби нуру анвардир,
Дунё етти бошли ялмоғиз мордир,
Қочганлар қутулмас, бу балолардан.

Ётма, Махтумқули, ишратинг суйиб,
Ҳали ётажаксан, кафанинг кийиб,
Ҳожатин топарми, хожасин қўйиб,
Тилак этган кимса, қул, гадолардан!?

Туркманчадан Ислом Холбой ўзбекчалаштирди

  / islom.xolboy  
  / islomkholboi  
@islomxolboy3685
https://t.me/islomxolboy

Комментарии

Информация по комментариям в разработке