АНДИЖОН ХОКИМИ ВАЪДАСИНИ БАЖАРДИ - ЭНДИ 12 ЁШЛИ КИТОБХОННИНГ МАҲАЛЛАСИДА КУТУБХОНА БОР

Описание к видео АНДИЖОН ХОКИМИ ВАЪДАСИНИ БАЖАРДИ - ЭНДИ 12 ЁШЛИ КИТОБХОННИНГ МАҲАЛЛАСИДА КУТУБХОНА БОР

ЭНДИ 12 ЁШЛИ КИТОБХОННИНГ МАҲАЛЛАСИДА КУТУБХОНА БОР

Хабарингиз бор  23 декабрь куни Шуҳратбек Абдураҳмоновнинг ёшлар билан учрашуви бўлиб ўтган эди. Унда Андижон тумани, “Терактаги” маҳалласида истиқомат қилувчи 12 ёшли китобхон Асадилло Розиқов кутубхона масаласида мурожаат қилиб,  китоблар етишмагани учун “Ёш китобхон” кўрик танловида энг олий натижани қўлга кирита олмаганини билдирган ва ўзининг  маҳалласига кутубхона қуриб беришни илтимос қилган эди.

Бу борада вилоят ҳокими бир ой мобайнида кутубхона қуриб беришини, унга ўзинг бошқарувчи бўласан деганди.  Кутубхона қурилиши айтилган муддатга битказилиб, замонавий жиҳозлар билан таъминланди. Ҳозирда китоблар билан тўлдириш ишлари бошланди. Энди 12 ёшли китобхоннинг  маҳалласида кутубхона бор.

Сиз учун махсус!➖Online group

Auz.uz|Andijon24|YouTube|FB

Комментарии

Информация по комментариям в разработке