Сирдарё қандай ва қаерда ҳосил бўлиши биласизми? | Milliy geografiya

Описание к видео Сирдарё қандай ва қаерда ҳосил бўлиши биласизми? | Milliy geografiya

"Миллий география" кўрсатуви
"Дунё бўйлаб" телеканали
ҚОРАДАРЁ — Андижон вилоятидаги дарё (бошланиш қисми Қирғизистонда). Сирдарёнинг асосий ирмокларидан бири. Уз. (Тар дарёси билан бирга) 318 км, ҳавзасининг майд. 28,6 минг км2. Фарғона тизмасининг жан.-шарқий ва Олай тизмасининг шим. ён бағирларидан бошланадиган Тар ва қорағулжа дарёларининг қўшилишидан ҳосил бўлади. Кампирравот дарасигача кенглиги 0,5 км дан 4—5 км гача бўлган террасали водийда оқади. Дарёга иккита йирик ирмоқ — Ясси ва Қур-шоб дарёлари келиб қўшилади. Кампир-равот қишлоғи яқинида водий кескин торайиб дара ҳосил қилади. Сўнг Қ. Фарғона водийсида оқади. Балиқчи қишлоғи яқинида Норин дарёси билан қўшилиб, Сирдарёни ҳосил қилади. Дарёнинг ўртача йиллик сув сарфи Учтепа яқинида 136 м3/сек. Шу жойда йиллик энг кўп сув сарфи 265 м3/сек га етган (1969 й.), энг кам сув сарфи 68,4 м3/сек (1975 й.). Дарё қор ва музлик сувларидан тўйинади. Йиллик оқимининг 55% март — июль ойларига тўғри келади. Дарё сувининг ўртача лойқалиги 1 кг/м3. Баъзан қишда қисқа муддат қиргоққа яқин қисми музлаб муз ва шовуш оқиши кузатилади. Фарғона водийсига чиққанидан сўнг дарё суви кўплаб суғоришга сарфланади. Катта Фарғона канали, Шаҳрихонсой, Андижонсой ва Пахтаобод каналлари Қорадарёдан сув олади. Дарё сувидан Андижон вилояти ва Қирғизистоннинг Ўш вилояти экин майдонлари суғорилади.

Комментарии

Информация по комментариям в разработке