Қўқон хонлигидаги сиёсий тарих.

Описание к видео Қўқон хонлигидаги сиёсий тарих.

XVIII асрнинг бошларида Фарғона водийсида шаклланган янги давлат – Қўқон хонлигига маҳаллий аҳоли вакиллари бўлган минг уруғи асос солди. Чунончи, XVII асрнинг охири – XVIII аср бошларида аштархонийларнинг сиёсий ва ижтимоий ҳаётида юз берган тушкунлик, Фарғона водийси иқтисодий мустақиллигининг ўсиши ҳамда 1704 йилда Чодак хўжаларининг исён кўтариб, Фарғонанинг бир қисмини эгаллаши бунга шарт-шароит яратиб берди. Аммо, Фарғонанинг шимоли ва шимоли – ғарбидаги Косон, Ашт, Чодак ҳудудлари хўжалар қўл остида бўлса – да, улар мустақил давлатга асос сола олмадилар.

#Қўқонхонлиги
#Сиёсийтарих
#Тарих

манба: shosh.uz сайти

Комментарии

Информация по комментариям в разработке