Ўтунбаева: "Муваққат ҳукуматнинг Ўш воқеаларига умуман алоқаси бўлмаган"

Описание к видео Ўтунбаева: "Муваққат ҳукуматнинг Ўш воқеаларига умуман алоқаси бўлмаган"

Қирғизистон собиқ президенти Роза Ўтунбаева 2010 йилда рўй берган Ўш воқеалари учун ўзи етакчилик қилган муваққат ҳукумат масъул эмаслигини баён қилди. Ўтунбаева 1 июль куни Озодликка берган интервьюсида муваққат ҳукуматнинг қонли воқеалар пайтидаги хатти-ҳаракатлари самарали бўлгани туфайли бўҳрон саноқли кунлар ичида баратараф этилганини ҳам иддао қилди.

Роза Ўтунбаева 2010 йил апрелида собиқ президент Қурманбек Бакиев ҳокимияти ағдарилиши ортидан Қирғизистонни бир ярим йил давомида ўтиш даври президенти сифатида бошқарди.

Озодликнинг Прагадаги қароргоҳида берган инетрвьюсида Ўтунбаева хоним минтақадаги воқеаларга доир турли масалалар хусусида фикр билдирди.

Комментарии

Информация по комментариям в разработке