Yangi ertak / Янги эртак (audio hikoya)

Описание к видео Yangi ertak / Янги эртак (audio hikoya)

Фахриддин Шамсематовдан Аллоҳ рози бўлсин, бу ҳикоямни ўзгача илҳом билан ўқибдилар!
Аллоҳдан у кишига узоқ умр, сиҳат-саломатлик тилайман!
"Янги эртак" сизларга ҳам маъқул бўлади, деган умиддаман.

Telegramdagi kanalim: https://t.me/karimberdi60
Facebookdagi sahifam:   / karimberdi.uz  

Олтин балиқ. Янги эртак
1.
Олтин балиқ ҳақидаги эртакни эшитгансиз. Балиқчи чол олтин балиқ тутиб олади, унга ичи ачиб, сувга қўйиб юборади. Кампирининг тазйиқи билан қайтиб келиб, уй сўрайди, қаср сўрайди ва ҳоказо. Кампирининг нафси ёмонлигидан, мол-дунёга тўймаслигидан, орзу-ҳавасининг поёни йўқлигидан охирида яна камбағал балиқчилигича қолади.
Бу энди қадим-қадимда бўлган бир эртак.
Бизнинг эртак қадимда бўлгани йўқ. Қарға қақимчми-ю, чумчуқ чақимчи бўлган замонда ҳам эмас, тошбақа торозибон-у, қурбақа ундан қарздор замонда ҳам эмас, осмонга ракеталар учган, ойга одамлар тушган замонда, йигирманчи асрда бўлди.
Қадимги эртакка ўхшаган жойи шуки, Жўрақул ака ҳам балиқчи эди.
Қадимги эртакка яна битта жуда ўхшаш томони Жўрақул ака ҳам жуда бўлмаса-да, анча камбағал эди.
Қадиги эртакка яна битта ўхшаган жойи Тўтинисо опанинг орзу-ҳаваслари ҳам эртакдаги кампирникидан кам эмасди.
Яна битта жуда ўхшаш томони Тўтинисо опа ҳам Жўрақул акани ношудликда айблаб, ўша эртакдаги кампирдан кам гапирмасди.
Бошладик бўлмаса...

2.
Жўрақул ака жуда камтар, камсуқум, инсофли одам. Узоқ савдолашиб ўтирмайди, харидор сўраган нархга бериб юбораверади, ушлаган балиқларини. Шериклари айбласа, “Ҳа, дарёда балиқ камми, яна ушлаб келаверамиз-да”, деб қўяди. Балиқ камайган пайтлари бошқаларга ўхшаб, нархни кўтариб олмайди. Қишми, ёзми эл қатори, элдан арзонроқ ҳам сотаверади.
Дарё бўйига шаҳарликлар тез-тез дам олгани келиб туришади. Балиқчиларга ҳавас қилиб, улар ҳам дарёга қармоқ солишади. Уларнинг қармоғига балиқ илинармиди? Балиқ ҳам билади, қайси қармоқдаги хўракни олишни. Тажрибасиз дам олувчилар балиқ тутолмай, хуноб бўлганини кўрган Жўрақул ака уч-тўртта балиқни ана шундай шаҳарлик ҳаваскор балиқчиларга совға қилиб ҳам юборади.
− Бола-чақасининг олдида ушлаган балиқларини кўрсатиб, бир керилсин-да, битта ҳам тутолмай борса, хотини устидан кулмасин-да, − дейди унинг валломатлигини айбситган шерикларига.
“Оптимчи”лар ҳам Жўрақул аканинг феъли кенглигини билиб олишган. Олдин Жўрақул ака тутган балиқларни олишади. Улар ўзидан олган балиқларни катта йўл бўйидаги бозорчада икки баравар қимматга сотаётганлари билан ҳам иши йўқ, Жўрақул аканинг. Ҳалиги гап:
− Ҳа, дарёда балиқ камми? Яна ушлаб келаверамиз-да.

3.
Қадимги эртакдаги балиқчи чолга Жўрақул аканинг ўхшаш тарафи, Жўрақул ака ҳам жуда беозор, меҳрибон одам эди. Тутган балиқларининг оғзидан қармоқни авайлаб олар, имкон қадар уларнинг оғзини қонатмасдан қармоқни суғуриб олиш пайида бўларди. Тутган балиқларини бировларга ўхшатиб, хивичларга тизиб, осиб қўймас, то харидори келгунча уларни сувда сақлар эди.
Ўтган йили аёли жавраб, қўймагани учун ноилож овга чиқди.
− Бу вақтда балиқ овлаш гуноҳ, онаси, балиқлар бу вақтда уруғ қўяди, − деди хотинига.
− Балиққа ичингиз ачийди-ю, менга ичингиз ачимайди-я? − шанғиллади Тўтинисо опа. − Уйда бир сиқим ун қолмади. На ёғ бор, на шакар. Балиқларингиз болалалб бўлгунча менинг болаларим очдан ўлса майлими?
− Гуноҳидан қўрқаман, онаси.
− Она балиқларга ичингиз ачиса, эркак балиқларни тутиб келинг, шунгаям ақлингиз етмайдими? − жавради Тўтинисо опа.
− Эркак балиқларга қармоқ ташладим, урғочи балиқлар, сизлар нарироқ туринглар, деёлмайман-ку?
− Илиниб қолганидан кейин урғочилигини билсангиз, қўйиб юборарсиз, − ақл ўргатди Тўтинисо опа.
− Илингани ярадор бўлиб қолади, яшаб кетиши қийин, онаси.
− Овга бормасангиз, бизнинг яшаб кетишимиз қийин, дадаси, туринг, ё балиқ овлаб келинг ёки ун топиб келинг!
− Яхшиям отингни Тўти деб қўйишган, − унинг жағи тинмаслигидан безор бўлганда шундай дейди Жўрақул ака. − Майна қўйишса борми...
Хотинининг тергашларидан қутулиш учун ҳам Жўрақул ака дарёга борди. Уч-тўрт шериги ҳам қармоқ ташлаб ўтирганини кўриб, сал енгил тортди.
− Гуноҳкор битта мен эмас эканман.
Шомга яқин қармоқни тортган балиқ қармоққа қўшиб, Жўрақул акани ҳам тортиб кетишига озгина қолди. Кўкрагигача сувга ботган Жўрақул ака зўрға ўзини тўхтатиб олди.
Давомини эшитиб олинг!

#o’zbekiston #uzbekistan #samarkand #samarqand #Cамарқанд #jurnalist #журналист #karimberdi #каримберди #turamurod #to’ramurod #турамурод #тўрамурод #каримбердитўрамурод #karimberdituramurod #yozuvchi #shoir #uzbek #o’zbek #узбек #ўзбек #hikoya #hikoyalar #sherlar #sheriyat #Шерият #audiokitob #kitob #audio_kitob #audiohikoya #hikoya #audio_hikoya #аудиоктоб #китоб #аудио_китоб #хикоя #аудиохикоя #аудио_хикоя #hikoyalar #фахриддин_шамсематов #фахриддиншамсематов #фахриддин #шамсематов #faxriddin_shamsematov #faxriddin #shamsematov #faxriddinshamsematov #фахриддин_шамсиматов #фахриддиншамсиматов #шамсиматов #faxriddin_shamsimatov #shamsimatov #faxriddinshamsimatov #ziyouz #kitobxon #ozodlik #mutolaa #zarnews #oriatdono #daryouz #gazetauz #kunuz #xabaruz

Комментарии

Информация по комментариям в разработке