Тамара Ёқубова онаси Марям Ёқубованинг сирли тақдири ҳақида | Tilsim

Описание к видео Тамара Ёқубова онаси Марям Ёқубованинг сирли тақдири ҳақида | Tilsim

"Тилсим" кўрсатуви
"Ўзбекистон тарихи" телеканали
Ўзбекистон халқ артисти Марьям Ёқубова театр ва кинода 80дан ортиқ ёрқин образларни яратган бўлиб, у «Ўткан кунлар»даги Ўзбекойим, «Маҳаллада дув-дув гап» фильмидаги Ойпошша ва бошқа роллари билан танилган.
Марям Ёқубова 1909 йилда Бухорода туғилган. 1924 йилда Москвада Шарқ меҳнаткашлари университетида, сўнгра маърифат уйида ва кинорежиссёр Борис Чайковскийнинг киноактёрлик студиясида таҳсил олган. Москвада беш йил яшаш ва ўқиш ёш актрисанинг келгусидаги ижодий камолотида муҳим аҳамиятга эга бўлди. Марям Ёқубова 1929—1932 йилларда Ҳамза номидаги театр қошида ташкил этилган Ишчи-сайёр театрида меҳнат фаолиятини бошлаб, бу ерда саҳналаштирилган спектаклларда асосий ролларни ижро этади. Ишчи-сайёр театри тарқатилиб юборилгандан кейин М.Ёқубова Ҳамза театрининг асосий таркибига ўтади. Театр раҳбарлари уни Москвага Мейерхольд номидаги театрга малака оширишга юборадилар. Москвадан қайтгач, 1933—1939 йилларда Свердлов номидаги мусиқа театрида фаолият кўрсатиб, Рўзвон (К.Яшин, "Гулсара"), Меҳинбону (Хуршид, "Фарҳод ва Ширин") образларини яратади.

Комментарии

Информация по комментариям в разработке