Кофир қалъа тарихий ёдгорлиги тарихи | Ko'hna manzillar

Описание к видео Кофир қалъа тарихий ёдгорлиги тарихи | Ko'hna manzillar

"Кўҳна манзиллар" кўрсатуви
"Ўзбекистон тарихи" телеканали
Салкам 3000 йиллик тарихга эга бўлган ва ҳамиша навқирон Самарқанд мустақиллик йилларида янада обод ва кўркам бўлди. Унинг қайси бир гўшасига назар солманг, улкан яратувчилик ва бунёдкорлик ишларига кўзингиз тушади.
Жумладан, ҳудудда сақланган ва халқимиз томонидан асрлар давомида эъзозланиб келинаётган археологик ёдгорликлар ва меъморий обидаларга ҳам қайтадан жон бахш этилди. Уларнинг барчаси таъмирланиб, баъзилари янгидан бунёд қилинди. Бугун нафақат халқимиз, балки дунё жамоатчилиги келиб кўрса, маънавий озиқланса арзийдиган муқаддас қадамжоларга айлантирилди.
Самарқанд шаҳарига 28 августда «Амир Темур» ордени берилди. 18 октябрда шаҳар марказида барпо этилган Амир Темур майдони ва буюк аждодимизга ўрнатилган улуғвор ҳайкалнинг очилиши муносабати билан шу кун «Самарқанд шаҳри куни», деб эълон қилинди.
Шу тарзда халқаро миқёсда эътироф этилган буюк аждодларимизнинг таваллуд айёмларини тантанали равишда нишонлаш анъанага айланди.

Жумладан, Ислом оламининг донишмандлари ва мутафаккирлари Имом Бухорий таваллудининг 1225 йиллиги, Абу Мансур Мотуридий таваллудининг 1130 йиллиги, Хожа Аҳрор Валий таваллудининг 600 йиллиги кенг нишонланди.

2014 йилнинг 15-16 май кунлари Самарқанд шаҳрида «Ўртa aсрлaр Шaрқ aллoмaлaри вa мутaфaккирлaрининг тaриxий мeрoси, унинг зaмoнaвий цивилизaция ривoжидaги рoли вa aҳaмияти» мавзусида xaлқaрo aнжумaннинг ўтказилиши эса ўрта асрларда яшаб, ижод этган буюк Шарқ аллома ва мутафаккирларининг тенгсиз асарлари ва илмий мероси фақат бир миллат ёки халқнинг эмас, балки бутун инсониятнинг маънавий мулки эканини яна бир бор тасдиқлади.

Кўҳна ва ҳамиша навқирон Самарқанд шаҳри бетакрор шарқона қиёфаси, бой тарихи, ҳар қандай одамни ҳайратга соладиган ноёб обидалари билан сайёрамизнинг турли ўлкаларида афсонавий шаҳар сифатида машҳур бўлди, Рим билан бир қаторда турадиган «абадий шаҳар» деган ном билан Шарқ гавҳарига, бугун жаҳон аҳлининг албатта келиб кўриши шарт бўлган 50 та шаҳарнинг бирига айланди.

Комментарии

Информация по комментариям в разработке