Бобурий маликалар | Nafosatnoma

Описание к видео Бобурий маликалар | Nafosatnoma

"Нафосатнома" кўрсатуви
"Ўзбекистон тарихи" телеканали
Кўҳна мозийдан хабар берувчи тарих зарварақларини варақ- лар эканмиз, ижтимоий ҳаётнинг барча соҳаларида эркаклар би- лан бир қаторда буюк жасорат соҳибаларининг номлари ҳам там этиб келингани гувоҳи бўламиз.
Aёллар орасидан шавкатли ҳукмдорлар, оқила маслаҳатгўй- лар, етук донишмандлар, забардаст олималар, сухандон шоиралар ва зукко санъатшунослар етишчб чиққан. Чунончи, массагетлар ҳукмдори Тўмарис, қадимий Пальмиранинг ҳукмрони Зиновия, испан қироличаси Изабелла, арман маликаси Тамаралар ўз даври- нинг етук сиёсатдон ҳукмдорлари бўлганлар. Гарчи бундай ҳукм- дор, олима, шоира ва донишманд аёллар Ғарбда бармоқ билан саналса-да, Шарқ мамлакатларида уларни кўплаб учратиш мум- кин. Биргина Темур ва темурийлар сулоласига мансуб хотин-қиз- лардан айримларини санаб ўтайлик: буюк соҳибқирон Амир Те- мурнинг (1336—1405) рафиқаси — Сарой Мулк хоним (1341—1408, Бибихоним), Ҳиротда Шоҳруҳ Мирзонинг (1377— 1447) рафи- қаси — Гавҳар Шод бегим (1379—1457), Халил Султон Мирзо- нинг (1384—1411) суюкли' хотини — Шод Мулк Хотун (1387—1411), Султон Ҳусайн Бойқаронинг (1438—1506) хотини — Хадича бе- гим (1451—1511), Умар Шайх Мирзонинг (1456—1404) тўнғич қизи — Хонзода бегим (1477—1544), Заҳириддин Муҳаммад Бо- буршоҳнинг (1483—1530) қизи — Гулбадан бегим (1523—1603),
Бадахшон ҳукмдори Сулаймон Мирзонинг хотини — Ҳарам Бегим (1514—1589), Жаҳонгир Шоҳнинг (1569—1627) суюкли хотини — Нуржаҳон бегим (Меҳринисо, 1577—1645), Шоҳ Жаҳоннинг (1592—1666) севикли хотини — Мумтоз Маҳал 1631), Шоҳ Жаҳоннинг қизи — Жаҳон Аврангзйб Оламгирнинг (1618—1707)(Аржуманд бону, 1594— Оро бегим (1614—1681), қизи — Зебуннисо бегимлар (1639—1702) ана шулар жумласидандир.

Комментарии

Информация по комментариям в разработке