Хафиз баба - Кимки Хаққа бандадур фармонидан айрилмасун

Описание к видео Хафиз баба - Кимки Хаққа бандадур фармонидан айрилмасун

Кимки Ҳаққа бандадур, фармонидин айрилмасун,
Кеча-кундуз тоати субҳонидин айрилмасун,
Барча мўмин раҳмати раҳмонидин айрилмасун,
Пайрави Аҳдам – шафоат конидин айрилмасун,
Жон берарда гавҳари имонидин айрилмасун.

Ҳақ таоло деди дўстим тун-саҳар бедорни,
Ваъда қилди онлара жаннат ила дийдорни,
Ҳақ суяр, қилса саховат банда ҳарна борини,
Раҳматидин бенасиб этгай чу дилозорни,
Тонгла роҳат истаган эҳсонидин айрилмасун.

Бу жаҳонға ким келибдур, бўлмасун бахти қаро,
Ушбу иллатга кишини қилмасун Ҳақ мубтало,
Бу касал ҳаргиз тузолмас, доруси йўқ, бедаво,
Суд йўқ, кўкдин тушиб Исо анго қилса дуо,
Раҳмати ҳақ доимо инсонидин айрилмасун.

Одам ўғлиға ажал келгунча юргай бехабар,
Охиратни ўйламас, кўнглида йўқ хавф-у хатар,
Моли дунёни йиғуштурган билан ташлаб кетар,
То қиёмат тонги отқунча ҳамон гўрда ётар,
Ҳасрато бирла ўтуб, хандонидин айрилмасун.

Ёру дўсту ақраболардин жудо қилган фироқ,
Ҳасрат-у андуҳ ила қаддим дуто қилган фироқ,
Барчани хоки мазаллат ичра жо қилган фироқ,
Бир-биридин ажратиб соҳибазо қилган фироқ,
Бу Ҳазиний, доимо суйгонидин айрилмасун.

Комментарии

Информация по комментариям в разработке