500 ёшни қаршилаган Бухоронинг Мир Араб мадрасасигасаёҳат | Sayohatnoma

Описание к видео 500 ёшни қаршилаган Бухоронинг Мир Араб мадрасасигасаёҳат | Sayohatnoma

"Саёҳатнома" кўрсатуви
"Ўзбекистон тарихи" телеканали
Мир Араб мадрасаси - Бухородаги Минораи калоннинг қаршисида жойлашган меъморий ёдгорлик.
Бухородаги “Мир Араб” мадрасаси шаҳар марказида, аниқроқ қилиб айтилса, қадимий Шаҳристонда жойлашган бўлиб, икки улкан гумбази билан бошқа тарихий бинолардан ажралиб туради. Мадрасанинг кириш қисми кунботар томондадир. Дарвоза улкан пештоқ остида жойлашган. Бино тўрт қаватдан иборат бўлиб, унда 114 та хона бор. Мадрасанинг ички қисми ҳам ажойиб тарзда лойиҳалаштирилган. Ҳужраларни тўртта улкан пештоқ ажратиб туради.
Мадраса биносини милодий 1530–1536 (ҳижрий 936–942) йиллари шайх Мир Араб қурдирган. Халқ орасида “Мир Араб” номи билан машҳур бўлган бу олимнинг асл исми Саййид Абдуллоҳ Яманийдир. У йигирма икки ёшида илм излаб Самарқандга келади ва Хожа Аҳрор Валийга шогирд тушади. Хожа Аҳрор Валий вафотидан сўнг унинг ўғли Муҳаммад Бакр Саййид Абдуллоҳни Бухоро амири Убайдуллоҳхон билан таништиради. Тез орада у илм-маърифати билан эл орасида танилади, ҳурмат қозонади.
Туркистоннинг Саброн (Саврон)ида 2 кориз (ер ости ариғи) қаздирган, сув чиқарган, қалъа бино етиб, Шофиркон, Вобкент, Ғиждувонда кўп жойларни обод қилган (Шофирконда Мир Араб қалъаси сақланган).
У нақшбандия тариқатининг ривожланишига катта ҳисса қўшган. Мадраса қурилишини ниҳоясига етказа олмаган, 1536 йил бошида Мир Араб вафот этган ва унинг васиятига кўра куёви Шайх Закариё қурилишни охирига етказган.
Хаттот Мирали Фатҳободий-Бухорий ушбу форсий қитъани Мадраса дарвозасига ёзган:
"Мир Араб фахри Ажам онки кард — Мадрасаи олии бас бул ажаб. Бул ажаб он аст ки тарихи у: Мадрасаи олии Мир Араб".
Мадраса Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфида бўлиб, шўролар даврида диний ўқув юрти фаолияти вақтинча тўхтатилган, 1945 йилда яна тикланган. Ўқув муддати 4 йил ўқув юрти кундузги бўлимига 15 ёшдан 35 ёшгача бўлган ўрта ва тўлиқсиз ўрта маълумотли кишилар қабул қилинади. Диний фанлар ҳамда умумтаълим фанлари ўқитилади. Талабаларга араб, инглиз, рус ва форс тиллари ҳам ўргатилади. Дарслар ўзбек ва араб тилларида олиб борилади.

Комментарии

Информация по комментариям в разработке