КТ ва МРТ текширувларини қилишга шошилманг!

Описание к видео КТ ва МРТ текширувларини қилишга шошилманг!

Компьютер томография (КТ) ва магнитли-резонанс томография­нинг (МРТ) яратилиши тиббиёт учун оламшумул кашфиёт бўлди. Ушбу замонавий диагностика усуллари ХХ асрнинг 90-йиллари тиббиётга кириб келди. Бундай ихтиро муаллифлари Нобель мукофотига ҳақли равишда сазовор бўлишди. КТ ва МРТ текширувларидан тиббий диагностиканинг ҳар қандай йўналишида фойдаланиш мумкин. Айниқса, КТ ва МРТ неврологияда жуда катта аҳамиятга эга. Бироқ…
Баъзи беморлар врач тавсияси бўлмаса-да, бош миясини КТ ёки МРТ текширувидан ўтказишади. У ердаги "атрофия" ёки "энцефалопатия" сўзларини ўқиб ваҳимага тушишади.

Компьютер томография ва магнитли-резонанс томографияси каби текширувлар кимларга ва қачон мумкин? Зарарли нурланишдан қандай қилиб эҳтиёт бўлиш мумкинлиги ҳақида олий тоифали терапевт шифокор Дилшод Турсунов маълумот беради.

Комментарии

Информация по комментариям в разработке