Uzbek М.Нур: Ҳазрат сўнгги 500 йилда чиққан энг катта уламо

Описание к видео Uzbek М.Нур: Ҳазрат сўнгги 500 йилда чиққан энг катта уламо

Шайхнинг муфтийлик фаолияти ҳақида Озодликка интервью берган ўзбекистонлик тадқиқотчи Муҳаммад Нур Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф Ўзбекистон мусулмонлари учун сўнгги 500 йилда қилинмаган улкан хизматни қилди, деган хулосасини тилга олди. У сўнгги кунларига қадар шайхнинг ёнида бўлган тадқиқотчилардан биридир.

Муҳаммад Нур шайх қолдирган 100 дан ортиқ, илмий-маърифий, фиқҳий ва сиёсий адабиётнинг қарийб ҳаммасини мутолаа қилган илм аҳлидан бири.

Шайхнинг муфтийлик давридаги фаолияти хусусийда билдирилаётган танқидларни Муҳаммад Нур "нохолис" деб баҳолади.

Хусусан, 1992-93 йиллар оралиғида Ўзбекистонда Исломий партия тузишга уринишларини шайхнинг қувватламаганини хотирлаган тадқиқотчи бу ҳаракатларга шайх ҳазратларининг ўзи берган изоҳни хотирлатди:

Ҳазрат ва шу кишининг атрофидаги айни фикрдаги одамлар: “Ҳозир сиëсий партиялар тузишлик айнан исломнинг оëғига болта уриш билан бир хил. Ҳозирги кунда тарбия билан шуғулланиш керак, мусулмонлар савиясини исломий маънода юксалтириш керак”, деганлар. Ўзларидан менинг шахсан эшитганим: "Бир кун муфтиятда турсам, келиб айтишганки: "Биз қайсидир қўмитага бордик, сизга жўнатишди. Сиз рухсат берсангиз, кейин биз ислом партиясини тузарканмиз", дейишди. Шунда мен уларга: “Ҳозир сизларни менга жўнатган одамлар устингиздан кулиб ўтирибди. Сизлар исломий партия тузадиган бўлсанглар, менинг қанақа рухсатим керак бўлади? Партия тузишликнинг ўзига яраша конституцион йўл-йўриқлари бор” ,дедим. Исломий партия, тузамиз деганларнинг савияси шу даражада эди ўша пайтда" деган эдилар. Ҳазрат албатта биз бу партияга қўшилмаймиз, дедилар. Чунки бу партияни тузаман деган одамларни савиялари динга, миллатга хизмат қилишлик савиясида бўлмаганини сезган у киши.

Озодлик: Нимага ўзлари тузмаган унда?

Комментарии

Информация по комментариям в разработке