Ўзбекистон халқ артисти Берта Давидовани хотиралаб

Описание к видео Ўзбекистон халқ артисти Берта Давидовани хотиралаб

Берта Давидова ҳаёти ва ижодига бағишланган кўрсатув
"Маданият ва маърифат" телеканали
Берта Давидова (20. 12. 1922 — 1.08. 2007) ўзбек хонандаси, қўшиқчи санъаткор сифатидагина эмас, балки ўзи туғилиб ўсган, ўзбек диёрини чин юракдан севувчи инсон сифатида ҳам ибрат намунасидир.Бу ҳақда у шундай дейди: «Мен ўзбек диёрида туғилдим, ўзбеклар орасида вояга етдим ва ўзбек саҳнасида бахтимни топдим.
«Ўзбекистон халқ артисти», «Эл-юрт ҳурмати» ордени соҳибаси Берта Давидова 1922 йил 20 декабрда Ёзёвонда туғилган. 1935-1938 йилларда Тошкентдаги Охунбобоев номидаги Тиббиёт билим юртида таълим олгач, аввал 1938-1940 йилларда Тошкентдаги 3-туғруқхонада, 1941 — 1943 йилларда Ҳарбий шифохонада ҳамшира бўлиб фаолият кўрсатди.
Ёшлигидан қўшиққа ошуфта бўлган Б. Давидова 1943 йилдан Ўзбекистон Радио эшиттириш қўмитаси ҳузуридаги хорга ишга ўтди ва 1945 йилдан ўзбек ансамблида ашулачи, 1960 йилдан Радиоэшиттириш ва телевидение Давлат қўмитасининг Мақомчилар ансамблида узоқ йиллар етакчи хонанда бўлиб ишлади.
Хонанда ижросида «Муножот», «Баёт II», «Баёт V», «Насри баёт», «Талқини баёт», «Таронаи баёт», «Самарқанд ушшоғи», «Фиғон», «Дугоҳ», «Хаёлим сенда», «Ёр армуғони», «Дилнавозим», «Гулистоним менинг», «Бахт», «Куйлагайман», «Ёдимдасиз» каби мумтоз ва замонавий ашулалар ўзининг лирик-драматик ифодасини топди ва санъат ихлосмандлари қалб қўридан мустаҳкам ўрин олди. Айниқса, Алишер Навоий, Машраб, Муқимий, Фурқат, Нодира, Огаҳий шеърлари асосида битилган қўшиқлари нозик дидли қўшиқ шайдоларини ўзига ром этди.
Мумтоз мусиқамизнинг асоси бўлган мақом қўшиқларининг гуллаб-яшнашида хонанда сифатида Берта Давидованинг ҳам хизматлари каттадир.

Комментарии

Информация по комментариям в разработке