Нуронийлар номидан ашула - Султондай яша / Nuroniylar nomidan ashula - Sultonday yasha

Описание к видео Нуронийлар номидан ашула - Султондай яша / Nuroniylar nomidan ashula - Sultonday yasha

Мазкур қўшиқ Қодиржон ота Қўзиев ҳомийлигида 2024 йил 13–март куни «Набирамга насиҳат», «Набирамни излаб» рукни остида олиб бораётган тадбирлар доирасида биринчи бор ижро этилинган.

СУЛТОНДАЙ ЯША

Дўстим, насиҳатим: уммондай яша.
Мушк тараб атрофга райҳондай яша!
Ҳақ учун, xалқ учун курашиб тун-кун,
Адолат кўкида Чўлпондай яша!

Дунёда бисёрдир ҳаром-қабоҳат,
Илдизин қуритиб тўфондай яша.
Йўлингда учраса фаҳш, зиною кибр,
Куйдириб, йўқ қилиб, вулқондай яша!

Эргашиб мардларга мардона бўлгин,
Ҳаётда Рустаму Достондай яша.
Нур сочиб дилларга ширин сўз ила,
Беморнинг жонига дармондай яша.

Шундай иш қилгин–ки ўтгандай кейин,
Замонлар қалбига армондай яша.
Қадринг бил, ўрнинг топ, камтар Ниҳолий,
Мустақил юртингда Султондай яша!

Шоир Аҳмад Самадов шеъри.
Улуғнор тумани 21-сон болалар мусиқа ва санъат мактаби директори Сидиков Гуломжон Аxмаджонович мусиқаси.

Комментарии

Информация по комментариям в разработке