Logo video2dn
  • Сохранить видео с ютуба
  • Категории
    • Музыка
    • Кино и Анимация
    • Автомобили
    • Животные
    • Спорт
    • Путешествия
    • Игры
    • Люди и Блоги
    • Юмор
    • Развлечения
    • Новости и Политика
    • Howto и Стиль
    • Diy своими руками
    • Образование
    • Наука и Технологии
    • Некоммерческие Организации
  • О сайте

Скачать или смотреть Шавкат Мирзиёев аҳолини уй-жой билан таъминлаш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказди

  • UZBEK TV Ru
  • 2021-12-02
  • 94997
Шавкат Мирзиёев аҳолини уй-жой билан таъминлаш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказди
  • ok logo

Скачать Шавкат Мирзиёев аҳолини уй-жой билан таъминлаш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказди бесплатно в качестве 4к (2к / 1080p)

У нас вы можете скачать бесплатно Шавкат Мирзиёев аҳолини уй-жой билан таъминлаш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказди или посмотреть видео с ютуба в максимальном доступном качестве.

Для скачивания выберите вариант из формы ниже:

  • Информация по загрузке:

Cкачать музыку Шавкат Мирзиёев аҳолини уй-жой билан таъминлаш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказди бесплатно в формате MP3:

Если иконки загрузки не отобразились, ПОЖАЛУЙСТА, НАЖМИТЕ ЗДЕСЬ или обновите страницу
Если у вас возникли трудности с загрузкой, пожалуйста, свяжитесь с нами по контактам, указанным в нижней части страницы.
Спасибо за использование сервиса video2dn.com

Описание к видео Шавкат Мирзиёев аҳолини уй-жой билан таъминлаш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказди

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 2 декабрь куни қурилиш материаллари саноатини ривожлантириш ва аҳолини уй-жой билан таъминлаш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Халқимизнинг яшаш шароитларини яхшилаш мақсадида кенг кўламли бунёдкорлик ишлари амалга оширилмоқда. Сўнгги беш йилда 140 мингдан зиёд янги квартира ва якка тартибдаги уй-жойлар барпо этилди.

Давлатимиз раҳбарининг 2019 йил 28 ноябрдаги “Ипотека кредити механизмларини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонига мувофиқ, турар жой олиш тартиби осонлаштирилган эди. Жумладан, аҳолига ўзлари истаган уйни сотиб олиш имконияти яратилди. Натижада, соҳага сифат ва рақобат кириб келди, ҳудудларда замонавий архитектура ечимларига эга лойиҳалар пайдо бўлди. Бугунги кунда ипотека дастурлари доирасида йилига 35 минг хонадонли уй-жойлар қурилмоқда.

Шунга қарамай, ипотека бозоридаги таклиф талабга нисбатан кам. Аҳолида энг кўп талаб бўлган ўрта меъёрдаги уйлар етарли эмас.

Бундан ташқари, жойи ёки нархи аҳолига маъқул бўлмагани учун жами 255 миллиард сўмлик 950 та хонадон сотилмасдан турибди. Айрим вилоятларда ер участкалари ўз вақтида аукционга чиқарилмагани сабабли уй-жойлар қурилиши кечиккан. Оқибатда давлатдан мақсадли кредитлар учун ажратилган маблағ ўзлаштирилмаган. Кўп вилоят ҳокимлари ва уларнинг қурилиш бўйича ўринбосарлари пудратчи танлашда 2-3 та ташкилот билан чекланаётгани сифатга путур етказмоқда.

Самарқандда яхши тизим йўлга қўйилган. Вилоят ҳокимлиги лойиҳачи, қурувчи ва банкнинг “бошини бириктириб”, ҳамёнбоп уйлар қуришни ташкил этган. Шу боис субсидиядан фойдаланиш кўрсаткичи ҳам, кредитларни ўзлаштириш кўрсаткичи ҳам юқори.

Келгуси йил мамлакатимизда ипотека дастурлари доирасида 50 мингга яқин хонадонли уй-жойлар қурилиши режалаштирилган. Бунга қарийб 13 триллион сўм мақсадли кредит ва 1 триллион 300 миллиард сўм субсидия ажратилиши кўзда тутилган.

Йиғилишда шу борадаги чора-тадбирлар муҳокама қилинди. Аҳоли ва қурувчиларга янги қулайлик ва имкониятлар белгиланди.

Масалан, бугунги кунгача ипотека кредити ва субсидия олишда уй-жой майдони ва нархи билан боғлиқ чекловлар бор эди. Энди бундай чеклов бўлмайди.

Сотиб олинадиган хонадоннинг майдони ва нархидан қатъий назар, эҳтиёжманд аҳолига дастлабки бадалнинг бир қисмини қоплаш учун 32 миллион сўм субсидия тўланади. Шунингдек, эҳтиёжманд аҳоли учун давлат томонидан қоплаб бериладиган субсидия миқдори барча ҳудудлар учун бир хил – 10 фоиз этиб белгиланади. Субсидиялар якка тартибдаги уй-жой қуриш ва таъмирлаш учун олинган кредитлар учун ҳам татбиқ этилади.

Яна бир янгилик – ипотека кредити олишда қариндош бўлмаган фуқароларнинг кафиллигига ҳам рухсат берилади.

Келгуси йилдан ижтимоий аҳволи оғир хотин-қизлар, чин етимлар ва ногиронлиги бўлганларга иккиламчи бозордан уй олишга ҳам имконият яратилади.

Давлатимиз раҳбари одамларга осон бўлиши учун янги уйлар тўғрисидаги маълумотлар, уларни расмийлаштириш, субсидия ва кредит ажратиш хизматларини бир жойда ташкил этиш бўйича кўрсатма берди.

“Мақсадли ипотека омонати” механизми жорий этилиши белгиланди. Бунда “харидор – банк – қурувчи” ўртасида уч томонлама шартнома тузилади. Харидор банк орқали қурувчини молиялаштиради, банк эса уйнинг харидорга вақтида топширилишига кафил бўлади.

Шунингдек, пудратчиларга қурилиши тугалланмаган, том қисми ёпилган кўп квартирали уй-жойларни кредит таъминоти сифатида гаровга қўйишга рухсат берилади. Тадбиркорлик жамғармаси томонидан қурилиш ташкилотларига кафиллик ва компенсация тўлаш муддати узайтирилади.

Рейтинги юқори бўлган пудратчи ташкилотларга ерни аукциондан сотиб олиш тўловининг аввал 30 фоизини, қолган суммани эса 12 ой давомида бўлиб-бўлиб тўлашга рухсат берилади.

Мутасаддиларга ушбу қулайликларни ҳаётга татбиқ этиш, аҳоли ва тадбиркорларга кенг тушунтириш бўйича вазифалар қўйилди.

Бош прокуратурага қурилиш нархларини асоссиз ошириш, рақобатни бузиш, тасдиқланган лойиҳаларни ўзбошимчалик билан ўзгартириш, таниш-билишчиликка йўл қўймаслик устидан қатъий назорат ўрнатиш бўйича кўрсатма берилди.

Йиғилишда қурилиш материаллари нархини арзонлаштириш масаласига алоҳида эътибор қаратилди. Бунда кластер усули самарали экани қайд этилди.

Масалан, Тошкент ва Навоий вилоятларида шундай кластерлар ташкил этилган бўлиб, қурилиш конструкцияларининг 80 фоизини ўзида ишлаб чиқаради ва пудрат ишларини ҳам ўзи бажаради. Натижада уйнинг 1 квадрат метри таннархи 3,5 миллион сўм бўлмоқда. Бу бошқа қурувчи корхоналарникига нисбатан 20 фоиз арзон.

Шу боис ҳар бир ҳудудда қурилиш кластерлари ташкил этиш мақсадга мувофиқлиги таъкидланди.

– Инфратузилма харажатларини қисқартириш учун бу кластерларни мавжуд хомашё ёки йирик корхоналар атрофида ташкил этиш керак. Масалан, Ғозғонда ташкил этилган кластер самарасини кўрсатди. Худди шундай, Ўзбекистон туманида 11 та цемент, гипсокартон, газоблок, темир-бетон, металл буюмлар, қуруқ қоришмалар корхоналари ишга туширилмоқда.

Комментарии

Информация по комментариям в разработке

Похожие видео

  • 💔 Ўз уйимда бегона бўлдим… келиним мени чиқармоқчи…| Hikmat
    💔 Ўз уйимда бегона бўлдим… келиним мени чиқармоқчи…| Hikmat
    22 часа назад
  • 💔 Ўғлим болалик жувон билан юрибди… эл-юрт гапи бошланадими?..| Hikmatli dunyo
    💔 Ўғлим болалик жувон билан юрибди… эл-юрт гапи бошланадими?..| Hikmatli dunyo
    5 дней назад
  • НАТО срочно запрашивает помощь / Удар по авиабазе
    НАТО срочно запрашивает помощь / Удар по авиабазе
    11 часов назад
  • АРАБЛАР ҲАМ ЭРОНГА ЗАРБА БEРМОҚЧИ! ПУТИН ЖИМ ТУРМАДИ ИСРОИЛ ОЛОВ ИЧИДА. ЭРОН ЭНДИ ТЎҲТАМАЙДИ.
    АРАБЛАР ҲАМ ЭРОНГА ЗАРБА БEРМОҚЧИ! ПУТИН ЖИМ ТУРМАДИ ИСРОИЛ ОЛОВ ИЧИДА. ЭРОН ЭНДИ ТЎҲТАМАЙДИ.
    20 часов назад
  • TOSHKENTDA
    TOSHKENTDA "SNOS": AHOLI NEGA NOROZI?
    6 лет назад
  • Давлат номи билан уй бузиш ёҳуд ноқонуний
    Давлат номи билан уй бузиш ёҳуд ноқонуний "снос"лар ҳақида
    2 года назад
  • Prezidentning afv etish to'g'risidagi farmoni bilan bir guruh shaxslar ozodlikka chiqdi
    Prezidentning afv etish to'g'risidagi farmoni bilan bir guruh shaxslar ozodlikka chiqdi
    1 год назад
  • 💔 Илк муҳаббатим қайтиб келди… бахтли ҳаётимни бузмоқчи…| Bir kam dunyo
    💔 Илк муҳаббатим қайтиб келди… бахтли ҳаётимни бузмоқчи…| Bir kam dunyo
    6 дней назад
  • Выступление Трампа по Ирану. Дело против Моргенштерна. В России переводят все бренды на русский
    Выступление Трампа по Ирану. Дело против Моргенштерна. В России переводят все бренды на русский
    Трансляция закончилась 9 часов назад
  • 🔥 Тўй орзулари тугади… Никоҳдан сўнг бошланган зўравонлик… ҳар куни калтак…| Hikmat
    🔥 Тўй орзулари тугади… Никоҳдан сўнг бошланган зўравонлик… ҳар куни калтак…| Hikmat
    6 дней назад
  • ⚡АСЛАНЯН: ПРЯМО СЕЙЧАС! Томагавки и бомбы от Трампа! Всё решится СЕГОДНЯ? Путин МЧИТ В БУНКЕР
    ⚡АСЛАНЯН: ПРЯМО СЕЙЧАС! Томагавки и бомбы от Трампа! Всё решится СЕГОДНЯ? Путин МЧИТ В БУНКЕР
    Трансляция закончилась 13 часов назад
  • 😢 Хотиним эмас… кўчадаги аёл юрагимни забт этди…| Hikmat
    😢 Хотиним эмас… кўчадаги аёл юрагимни забт этди…| Hikmat
    3 дня назад
  • Prezident faoliyati haqida ko'rsatuv suratga olindi
    Prezident faoliyati haqida ko'rsatuv suratga olindi
    4 года назад
  • 😱 Мен ёшлик бебошликда қилган хатомнинг касри бегуноҳ боламга урди…| Hikmat
    😱 Мен ёшлик бебошликда қилган хатомнинг касри бегуноҳ боламга урди…| Hikmat
    4 дня назад
  • ⚡️ЯКОВЕНКО: СРОЧНО! Соловьев НЕ ВЫДЕРЖАЛ! Трамп ПОСЛАЛ ЧЁТКИЙ СИГНАЛ. Паника в Москве ИЗ-ЗА Ирана!
    ⚡️ЯКОВЕНКО: СРОЧНО! Соловьев НЕ ВЫДЕРЖАЛ! Трамп ПОСЛАЛ ЧЁТКИЙ СИГНАЛ. Паника в Москве ИЗ-ЗА Ирана!
    7 часов назад
  • Третий день “Ярости”: Трампа
    Третий день “Ярости”: Трампа "крупно подставили”, Путин предлагает уступки /№1103/ Юрий Швец
    6 часов назад
  • “E-AUKSION” платформасида сотиб олинаётган мулкларни расмийлаштиришдаги муаммолар ва уларнинг ечими
    “E-AUKSION” платформасида сотиб олинаётган мулкларни расмийлаштиришдаги муаммолар ва уларнинг ечими
    Трансляция закончилась 3 года назад
  • ЯНГИЛИК !!! ЭРОНГА КУТИЛГАН ЕРДАМ ЕТИБ КЕЛДИ ХИЗБУЛЛОХ УРУШГА КУШИЛИБ ИСРОИЛГА ЗАРБА БЕРДИ
    ЯНГИЛИК !!! ЭРОНГА КУТИЛГАН ЕРДАМ ЕТИБ КЕЛДИ ХИЗБУЛЛОХ УРУШГА КУШИЛИБ ИСРОИЛГА ЗАРБА БЕРДИ
    21 час назад
  • İshga kelishga eng oson bolgan shingen davlati / Ишга боришга энг осон бўлган давлат
    İshga kelishga eng oson bolgan shingen davlati / Ишга боришга энг осон бўлган давлат
    2 года назад
  • Мирзиёевнинг Токио сафари: Император ва Япония раҳбарлари билан учрашувлар
    Мирзиёевнинг Токио сафари: Император ва Япония раҳбарлари билан учрашувлар
    2 месяца назад
  • О нас
  • Контакты
  • Отказ от ответственности - Disclaimer
  • Условия использования сайта - TOS
  • Политика конфиденциальности

video2dn Copyright © 2023 - 2025

Контакты для правообладателей video2contact@gmail.com