Бенамозлик оқибати (Эътиқод 49)

Описание к видео Бенамозлик оқибати (Эътиқод 49)

Бўлимлар: Турли, Эътиқод
Тўхтабой масжиди
Тошкент, 90 йиллар

Аллоҳ таоло ҳар бир инсонни – ўзини ҳам аҳл-оиласини ҳам – намоз ўқишга ва намоз ўқишни ўргатишга буюради;
Бенамозларнинг дунёю охиратдаги жазолари ҳақида ояти карималар ва ҳадиси шарифлар;
Қиёмат куни намозхонлар билан бенамозлар ўртасида бўладиган суҳбат;
Намоз ўқийдиганларнинг ҳам бенамозларнинг ҳам ризқларини Аллоҳ тақдирда битиб қўйган, барчанинг насибасини Аллоҳ Ўзи беради;
Намозхонларнинг, холис Аллоҳ учун ибодат қиладиганларнинг ризқу насибаларини Аллоҳ таоло шу дунёда ҳам баракали қилиб беради;

Бир пайтлар «фалончилар дунё ишларини билмайди, фақат намоз ўқиб, ибодат қилиб юраверади…» деб мусулмонларни масхара қилганларга бугун мусулмон ва намозхон бойлар ёрдам қўлларини чўзиб турганидан олинадиган ибрат;
«Ёшлигида, йигитлик даврида илм олсин, ишласин, пул топсин, намозни маошга чиққандан кейин ўқийверади…» дейдиган одамларга раддия;
Намоз ўқимай ўтиб кетган одамга жаноза намози ўқиш жоизми?
Мактабларда ва ишхоналарда намоз ўқилишига ва муслималар рўмол ўрашларига қарши курашиб ўтганларга жаноза ўқилмаслиги керак!
Иброҳим алайҳиссаломнинг Қуръони каримда зикр қилинган дуолари – ўзлари ва келажак авломдлари намоз ўқийдиган бўлиши;
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг вафот лаҳзаларидаги васиятлари – намоз ўқиш ва намоз ўқишни ўргатиш.
•┈┈┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈┈┈•

https://telegram.me/islomovozi

Комментарии

Информация по комментариям в разработке