Бурундан томоққа балғам тушишининг 3 та сабаби

Описание к видео Бурундан томоққа балғам тушишининг 3 та сабаби

Бурундан томоққа балғам тушишининг 3 та сабаби
Бурун ва бурун ёндош бушлиқлари касалликларида ажралма пайдо булади. Бу ажралма серроз, шиллиқ, шиллиқ йирингли, йирингли булиши мумкин. Бу хосил булган ажралма олдинги бурун тешиклари орқали чиқиши мумкин еки бурундан буруннинг орқа тешиги орқали томоққа тушиши мумкин. Бу ажралма бемор тик холатда булганда қизилунгач орқали ошқозонга тушади. Қупол қилиб айтадиган булсак бурунда хосил булган балгамни доимий ютуб юради. Агар бемор етган холатда булса, хиққилдоққа келади ва уни таъсирлайди . Натижада ютал безовта қилади. Беморни ётганда ёки эрталаб турганда ютал безовта қилади. Бурундаги балғам доимий томоққа тушгани учун томоқ шиллиқ қаватини таъсирлайди. Бунинг натижасида томоқ доимий еки тез тез оғрийдиган булиб қолади. Бундай холатда купчилик беморлар фақат томоғни узини даволашга харакат қилади. Афсуски бу ёрдам бермайди. Чунки сабабни йуқотмасдан касалликни даволаб булмайди.
Энди бурундан томоққа балғам тушишига сабаб булувчи касалликлар хақида гаплашамиз.
1. Синуситлар бурун ёндош бушлиқларининг яллигланишидир. Гаймор бушлигининг яллиғланиши гайморит, галвирсимон бушлиқнинг яллиғланиши этмоидит,асосий бушлиқнинг яллиғланиши сфеноидит дейилади. Бу касалликларда бу бушлиқлардаги яллиғланиш туфайли яллиғланиш суюқлиги балғам хосил булади. Балғам БЁБдан бурунга , бурундан эса томоққа тушади. Беморларни бурундан томоққа балғам тушишидан ташқари бурун битиши,бурундан ажралма келиши, бош огриши безовта қилади. Бош оғриши гаймор бушлиги сохасида,бурун асосида,пешона сохасида булиши мумкин.
2. Аллергик тумов. бурун шиллиқ қаватининг аллерген таъсирида яллиғланишидир. Аллергик тумовда аллергенлар (аллергияни қузғатувчи моддалар) таъсирида бурунда сувсимон ажралма пайдо булади. Ажралма бурундан томоққа тушади. Аллергик тумовда бурундан томоққа ажралма келиши билан бирга беморни тез-тез акса уриш,бурунда қичишиш, ачишиш безовта қилади.Қичишиш танглайда, қулоқда ва томоқда бўлиши мумкин. Бурун битиши. Хид сезишни камайиши безовта қилади. Айниқса бу бахор ва куз ойларида безовта қилади.
3. Торнвальд кистаси бу кам учрайдига туғма касаллик булиб, бунда бурун халқум шиллиқ қаватида чуқурлик булади. Бу чуқурлик купинча бурун халқумдан ажралган булади. Шунинг учун яллиғланиш жараёнига мойиллик булади. Яллиғланиш натижасида йирингли бушлиқ пайдо булади. Бу киста бурун халқумга ёрилиши мумкин ва йиринг бушлиқдан томоққа оқиб тушади. Беморларни бурундан томоққа йиринг келиши билан бирга бурун битиши,тепа ва энса сохасидаги узоқ вақт бош оғриши, томоғ оғриши, манқалик безовта қилади.
Бу 3 та касаллик бурундан томоққа балғам тушишига сабаб булувчи энг куп сабаб булувчи касалликлар хисобланади. Ундан ташқари вазомотор тумов, сурункали катарал тумов, атрофик тумов, гипертрофик тумов, гаймор бушлиги кисталари ва бошқа касалликларда хам учраши мумкин. Хулоса қилиб айтадиган булсак бурундан томоққа балғам тушишига бир нечта касаллик сабаб булиши мумкин. Бу касалликлар айримлари дори воситалари ва жаррохлик йули билан даволанади.

Doktor Azizbek Butaev.
https://t.me/drbutaev
☎️ +998977025285

Комментарии

Информация по комментариям в разработке