Сардоба фожиаси, гувоҳлар: Сув балоси даҳшат... бизга ёрдам берганларга минг раҳмат! Ўзбекистон

Описание к видео Сардоба фожиаси, гувоҳлар: Сув балоси даҳшат... бизга ёрдам берганларга минг раҳмат! Ўзбекистон

#bbcuzbek Би-Би-си Сардоба фожиаси ортидан юзага келган даҳшатли тошқиннинг илк гувоҳларига айланган сирдарёликлар билан суҳбатлашишга муваффақ бўлди. Улар атиги бир неча соат ичида ўн минглаб инсонларнинг ҳаётини ўзгартириб юборган воқеа тафсилотларини сўзлаб бердилар.(Гувоҳлар ҳикояларини мухбирлар ўқиб беришган)

"Нима бўлаётганини англолмай қолдик"
Сув омборига яқинроқ ҳудудда яшаган бу инсонлар ҳаммаси жуда тез содир бўлганини айтадилар.

Уларнинг сўзларига кўра, сув илк қишлоқларни 1 май куни соат тонгги 6 да босишни бошлаган.

"Одатда, эрталаб олти яримда молни подага чиқарамиз. Сув келди, деб бақир-чақир бўлган пайтда ҳали молларни чиқармагандик. Шу олти-олти яримлар ўртасида биз томонга сув етиб келди", ҳикоя қилади улар.

Гувоҳлар улар яшайдиган қишлоқ аҳолисини сув келаётганидан маҳаллий чўпонлардан бири огоҳлантирганини айтадилар.

"У чўпон қўй-қўзисини ҳам ташлаб совхозга югуриб келибди. Қий-чув бошланиб кетди. Яхши ҳам аёлларнинг кўпи подага чиқаришдан олдин сигир соғгани турган… Саҳарликка турганлар ҳам бор эди…".

"Сув омбор томонидан ғувиллаган кучли шовқин эшитиларди. Яна изғирин ҳам урилди. Эрталаблари бунақа совуқ шамолни ҳеч кўрмагандим. Ҳозир ўйласам, у сувнинг шамоли бўлса керак", сўзлайди уларнинг бири.

"Кўчадаги бақир-чақирни эшитиб, ухлаб ётган ўғлимнинг хонасига югурдим, уни уйғотдим. Ўғлим сакраб туриб, ярим яланғоч, битта шортикда кўчага отилди. Ташқари совуқлиги учун қўлимга илинган майкани олиб, ортидан ўзим ҳам кўчага чопдим. Кўчага чиқишим билан ўғлим "Мошинга! Мошинга! Сув келди!" деб бақириб келяпти. Атрофдаги қий-чувни энди тасаввур ҳам қила олмайсиз…", дейди бошқа бир гувоҳ.BBC News O'zbek - BBC News O'zbek tilida, onlayn, TV va ijtimoiy tarmoqlarda

Комментарии

Информация по комментариям в разработке