Simma Hotel, Tashkent | Simma Hotel Тошкент меҳмонхонаси | Гостиница Simma Hotel в Ташкенте

Описание к видео Simma Hotel, Tashkent | Simma Hotel Тошкент меҳмонхонаси | Гостиница Simma Hotel в Ташкенте

Яқинда Тошкентга танишларим билан бирга борганимда Simma Hotel меҳмонхонасида қолишга қарор қилдик.

2 кишилик хонага 900.000 сўм тўладик. Чегирма бўлаётган экан. Оддий кунлари 1.000.000 сўм экан.

1.000.000 сўм бўлган тақдирда ҳам афсусланмайсиз деб ўйлайман.

Сабаби, ушбу суммага қуйидагилар киради:
1. Албатта, ётадиган 2 кишилик хона. Чиройли, покиза, ёруғ ва катта хоналар. Барча қулайликлар мавжуд.
2. Эрталабги нонушта. Шведский стол. Ресторани катта, чиройли, шинам ва покиза. Бир неча хил таом, ширинлик, мева ва ичимликлар. Барчаси маззали.
3. Отхонадан фойдаланиш. Кечки соат 6:00-10:00 гача сиз бепул от минишингиз мумкин. Отлари чиройли ва соғлом.
4. Бассейн ва саунадан фойдаланиш. Катта ва тоза бассейн, турк хаммоми ва фин саунаси сизнинг хизматингизда.
5. Тренажёр зал. Катта, покиза ва юқори сифатдаги тренажёр инвентарлар сизнинг хизматингизда.
6. Бильярд ва стол теннис хам сизнинг хизматингизда.
7. Мини зоопарк - бу бир ажойиб янгилик. Китоб ва телевизорда кўрган хайвонларни кўриш мумкин бу ерда.

Эркак ва аёллар учун алоҳида катта намозхона ва тахоратхона борлиги мени шахсан жуда қувонтирди.

Катта автотураргох кўп меҳмонхоналарда муаммоли мавзу, лекин бу ерда эмас.

Барча бўлимлардаги меҳмонхона персонали хушмуомалали. Эътироз умуман йўқ.

Локациясини, яни жойлашувини камчилик деб айтишингиз мумкин. Бу эътироз қисман тўғри. Сабаби меҳмонхона Сергелида жойлашган. Марказда ишни битказадиганлар вақтдан бироз ютказади.

Хулоса қилиб айтаманки, бу меҳмонхонага яна келаман иншаАллоҳ.

Видеони кўринг, ўзингиз хулоса чиқаринг ва албатта изоҳ (комментарий) қолдиринг.

   • Simma Hotel, Tashkent | Simma Hotel Т...  

#Simma #SimmaHotel #SimmaTashkent

Комментарии

Информация по комментариям в разработке