"Хотинимга ишонмайман, бола мендан эмас, оталикдан маҳрум қилинг..." | Odil sudlov

Описание к видео "Хотинимга ишонмайман, бола мендан эмас, оталикдан маҳрум қилинг..." | Odil sudlov

"Одил судлов" кўрсатуви
"Ўзбекистон" телеканали
Фуқаролик ишлари бўйича Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туманлараро суди ўз биносида очиқ суд мажлисида раислик этувчи судя Шаропов Жамшид Бурҳонович, Раъно Ҳожиниёзованинг котибалигида адвокат Арабова иштирокида даъвогар Эшматова Севара Алимовнанинг жавобгар Эшматов Лочинбек Абдухалиловичга нисбатан оталик ҳуқуқидан маҳрум қилиш даъво аризаси юзасидан фуқаролик ишини кўриб чиқади. Томонлар томонидан суд таркибига раддиялар йўқ бўлгани боис суд иши бошланади.
Даъвогарнинг вакили Арабова Шаҳло Шерқуловна, 1985 йилда Қашқадарё вилоятида туғилган, миллати ўзбек, маълумоти олий, иш жойиТошкент ҳуқуқий хизматлар бюросида адвокат, яшаш жойи Мирзо Улуғбек тумани Паркент кўчасида.
Жавобгар Эшматов Лочинбек Абдухалилов, 1980 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, миллати ўзбек, маълумоти ўрта, ишламайди, яшаш жойи Юнусобод тумани 19-мавзе 59 уй.
Агар каналимиздаги видео Сизга ёққан бўлса ЛАЙК босинг ва каналимизга аъзо бўлиш учун "ПОДПИСАТЬСЯ" тугмасини босишни унутманг!
Манба: Ўзбекистон Миллий Телерадио Компанияси.
www.mtrk.uz

Комментарии

Информация по комментариям в разработке