OzodNazarPlus: Шароф Рашидов вафот этганми ёки ўлдирилганми? 2-қисм

Описание к видео OzodNazarPlus: Шароф Рашидов вафот этганми ёки ўлдирилганми? 2-қисм

Хурсанд опа қудасининг уйига етар-етмас, ярим соат-бир соатнинг ичида телефон бўлди: Шароф Рашидов хотинидан изига қайтишни сўради. Хурсанд опа қайтиб келса, Шароф Рашидович вагоннинг олдида бир курсида ўтирган эканлар. Шундан сўнг эр-хотин бироз сайр қилмоқчи бўладилар. Бироқ 15 – 20 қадам юрилганидан сўнг ортга қайтишга мажбур бўладилар. Уч поғонали зинанинг учинчи поғонасини босаётганида Шароф Рашидович қалқиб кетди ва вагоннинг эшигига суяниб қолди...

Эшиттиришнинг 1- қисми шу эпизод билан тугаган эди.

Эътиборингизга ҳавола қилинаётган суҳбатнинг 2-қисмида сарлавҳага чиқарганимиз масалагаанчайин аниқлик киритиши мумкин бўлган муҳим, ҳар ҳолда, ўз вақтида ўта жиддий ўрганилиши лозим бўлган баъзи сирли воқеалар тўғрисида ҳикоя қилинади.

Масалан, Шароф Рашидов нима учун Қорақалпоғистонга ўтиш олдидан бир стакан қатиқни ичибоқ қусган эди?

Рашидовнинг сафдоши, Қозоғистон собиқ Компартияси биринчи котиби Динмуҳаммад Қунаев нима учун дўстини “ўз ажали билан ўлмаган”, деганди?

Комментарии

Информация по комментариям в разработке