Ўзбекистон-Афғонистон: Каврак елими нима? Ундан $30 млн фойда кўриш мумкинми?

Описание к видео Ўзбекистон-Афғонистон: Каврак елими нима? Ундан $30 млн фойда кўриш мумкинми?

Афғонистоннинг Таҳор вилоятида доривор хусусиятга эга кавракни маданийлаштириб ўстириш кўпаймоқда.

Айрим тоғли ҳудудларда бу ўсимлик табиий равишда ҳам ўсади.

Ўтган йили Афғонистон Ҳиндистонга 30 миллион АҚШ доллари миқдорида каврак елими сотган.

Ҳиндистонда кўплаб шифобахш хусусиятлари учун илмий номи Férula assa-fóetida ёки Асафетида бўлган бу ўсимликка эҳтиёж катта.

Кавракни Афғонистонда ҳинг, анғўза, Тожикистонда ангнудон, анжудон, анғӯза ёки гандабӯ деб ҳам аташади.

Комментарии

Информация по комментариям в разработке