ПУЛДАН ҚИЙНАЛАЁТГАНЛАР, ҚАРЗДОРЛАР, ҒАМ-ТАШВИШГА БОТГАНЛАР, ИШИ ЮРИШМАЁТГАНЛАР ТИНГЛАНГ!

Описание к видео ПУЛДАН ҚИЙНАЛАЁТГАНЛАР, ҚАРЗДОРЛАР, ҒАМ-ТАШВИШГА БОТГАНЛАР, ИШИ ЮРИШМАЁТГАНЛАР ТИНГЛАНГ!

MUSLIMA SOLIHA -
⛔Мазкур каналдан нусха кўчиришнинг барча турлари ман қилинади. Видеоларимизни YouTube, Telegram, Instagram ва шу каби бошқа тармоқларга қайта кўчириб қўйишга рухсат йўқ!
Ҳурматли каналимиз аъзолари видеоларни like босиб Telegram, Instagram ва яна бошқа ижтимоий тармоқларда дўстларингизга жўнатишингизда эса ҳеч қандай қаршиликлар йўқ.
__________________________________________________________


Намоз, Зикр, Дуо, Истиғфор, Рўза. Namoz, Zikr, Duo, Istig'for, Ro'za.
____________________________
____________________________


ТАҚВО НИМА?
Аллоҳга тақво қилиш Ундан қўрқишдир. Аллоҳдан қўрқиш эса гуноҳ ишларни тарк этиш ва савоб ишларни кўплаб қилиш ила содир бўлади.
Ислом динини бир томонлама талқин қилувчиларда тақводорлик тўғрисида нотўғри тушунча шаклланган. Аксарилар тақвони тарки дунё қилиш, қоронғи хонага кириб, зикру ибодат билан машғул бўлиш деб тушунадилар.
Аслида «тақво» сўзи «сақланмоқ», «эҳтиёт бўлмоқ» маъноларини англатади. У «виқоя» сўзидан олинган бўлиб, бир нарсани унга озор ва зарар берадиган нарсадан сақлашни англатади. Бинобарин, тақво ўзини қўрқинчли нарсадан сақлашдан иборат. Гоҳида «тақво» хавф маъносида ёки аксинча ҳам ишлатилади.
Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳудан: «Тақво нима?» деб сўралганда, «Араблар сертикан майдондан ялангоёқ бўлиб, тикандан сақланиб ўтиб кетишни тақво деб атайдилар», деганлар.
Ҳаётда гуноҳ ишлар ҳам худди тиканларга ўхшайди. Ким улардан эҳтиёт бўлмаса, озор чекади, улардан сақланиб юрган киши эса тақво қилган бўлади.
Оқибатда тақво инсон қалбидаги ҳолатга айланади. Бу ҳолат қалбни ҳассос қилиб, ҳар доим Аллоҳ таолонинг сезгиси билан яшайдиган қилиб қўяди.
Тақвонинг истилоҳий маъноси ҳақида уламолар бир-бирини тўлдирувчи бир қанча таърифларни айтганлар:
Роғиб:
«Шариат урфида тақво нафсни гуноҳдан муҳофаза қилишдир. Бу ман қилинган нарсаларни тарк этиш ила бўлади. Баъзи мубоҳларни тарк қилиш ила мукаммал бўлади», деган.
Ферузободий:
«Тақво ҳар бир зарарли нарсадан, яъни маъсиятдан ва ортиқча, кераксиз нарсалардан четда бўлишдир. Шунга биноан, у фарз ва нафлга тақсимланади», деган.
Ўтган азизлардан Толқ ибн Ҳабиб:
«Тақво Аллоҳнинг раҳматидан умидвор бўлиб, Унинг нури ила Унга тоат қилмоқ ва Аллоҳнинг азобидан қўрқиб, Унинг нури ила қайтарган ишларини тарк қилмоқдир», деган.
Қуръони Каримда «тақво» сўзи «хавф», «қўрқиш», «ибодат», «маъсиятни тарк қилиш», «тавҳид» ва «ихлос» каби маъноларда ишлатилган.
Тақво билан вараъ орасидаги фарқлар қуйидагилардан иборат:
Тақво ҳимояга тайёргарликдир. Вараъ шубҳани даф қилишдир.
Тақво сабаби аниқ нарсадир. Вараъ сабаби гумон нарсадир.
Тақво инсон ўзи сақланишни истаётган нарсадан ҳазир бўлишидан иборат бўлиб, у ила инсон ва у ёмон кўрган нарса орасида тўсиқ ҳосил бўлади. Вараъ эса оқибати қандай тугаши гумон бўлган нарсадан нафс­нинг жудо бўлишидир.
Қуръони Карим тақводорларга бир қанча башоратларни ваъда қилган, улар жумласига қуйидагилар киради:
Ёрдам, нусрат, икром, илм, ҳикмат, гуноҳларнинг ювилиши, ажрларнинг кўпайиши, мағфират, осонлик, ишнинг енгил кўчиши, ғам ва ташвишдан қутулиш, бу дунёда ризқнинг кенг бўлиши, охиратда азоб-уқубатдан нажот топиш, тавфиқ, мурод ҳосил бўлиши ва бошқалар.
Қуръони Каримнинг бир юз етмиш бешта оятида «тақво» сўзи келган.

Комментарии

Информация по комментариям в разработке