Мевали (уруғли) дарахтларга қишки шакл бериш жараёни

Описание к видео Мевали (уруғли) дарахтларга қишки шакл бериш жараёни

Боғларда мевали дарахтларга шакл беришда кўплаб хатоларга йўл қўйилмоқда. Юртимизда боғдорчиликнинг ривожланишининг илк босқичларида бу "соҳа ҳаражатлари" деб юритилиши мумкин. Боғбонларимиз вақт ўтиши билан ўрганиб олишади деб ҳотиржам бўлмаслик керак. Аммо унутмаслик керакки, бу йил қилинган иш келажак йилларда қандай даромад қилишингизни белгилайди.

УРУҒЛИ МЕВА ДАРАХТЛАРИГА шакл беришда фермер ва боғбонларимиз йўл қўяётган энг катта хато ШАКЛ БЕРИШ амалиётларига аҳамиятсиз амалиёт сифатида қараётгани ва бу ишга малакасиз ишчиларни жалб этаётгани, вақти келса, бу ишни умуман амалга оширмаётгани бўлмоқда. Натижада юртимизда кўплаб боғларнинг рентабеллик даражаси тушиб кетмоқда. Ваҳолангки, вақтида амалга оширилган кесиш агротехникаси бизнинг боғларимиз тўлиқ ва доимий равишда сифатли мевага ётиши учун асосий омил бўлиб ҳизмат қилади.

Комментарии

Информация по комментариям в разработке