Бурундан хид келиши сабаблари.

Описание к видео Бурундан хид келиши сабаблари.

Бурундан хид келиши сабаблари.
Бурундан нохуш хид келиши.

Бир неча йил олдин олдимга бурнидан нохуш хид келиши билан шикоят қилиб бемор мурожат қилган эди. Хозир шу беморим айтиб берган воқеани айтиб бермоқчиман. У бемор рахбар лавозимида ишларкан. Хар доим ишхонада ювиниш хонасига бурнини қоқиб тозалагани кирганида раковинадан нохуш хид келаркан. Бир неча бор фаррошни чақириб огохлантирибди, лекин раковинадаги хид барибир кетмабди, кейин сантехникни чақирибди.барибир раковинага бурунни тозалашга кирганида барибир бадбуй хид келаверибди. Кейин фаррошни ишдан хайдабди. Бошқа фаррош келгандан кейин хам хид келаверибди. Бадбуй хид уйида хам пайдо булибди. Шунда муаммо унинг узидалигини билибди. Шу беморни текширганимизда гаймор бушлигида тишга боглик яни одонтоген гайморит борлиги аникланди.
Бурундан бадбуй хид келиши зудлик билан ЛОР шифокорига мурожат қилиш керак булган тахликали белги хисобланади. Демак бугун бурундан бадбуй хид келишига сабаб булувчи касалликлар хакида гаплашамиз.
• Бурун ёт жисмлари бурундан хид келиши
Купинча ёш болларда учрайди. 3-4 ёш болалар бурнига уйнаб нарса тиқиб юборишади. 2-3 кундан кийин буруннинг бир томонидан ажралма оқиши ва хид пайдо булади.
Нима килиш керак: Бурунни ёритиб куришга харакат килиш керак. Шундан кейин бурунни қоқтириш керак. Агар чикмаса ЛОРга олиб келиш керак.
• Одонтоген гайморит
Гайморитнинг алохида тури булиб, юкори жағ тишларидаги яллигланиш процесси юкори жаг бушлигига ўтишидан пайдо булади.
Беморларни бурундан бадбуй хид келиши, бош огриши, бурун битиши безовта қилади. Бош огриғи бошнинг ярмида булади. Бемор курилгандан кейин МСКТ килинади. Даво албатта стоматолог билан ЛОР маслахатлашиб оборади.
• Гаймор бушлиги ёт жисмлари
Юкори жаг тишларига пломба қуйилганда айрим холларда пломба юқори жағ бўшлиғига утиб кетади. Юкори жаг бўшлигига ўтган пломба яллиғланиш чақиради. Вақт ўтиши билан юқори жағ бушлиғи йиринг билан тўлади ва шикоятлар пайдо булади. Беморларни бурундан бадбуй хид келиши, бурун битиши, бош огриши, тез-тез гайморит булиши безовта қилади. Бемор МСКТ қилинганда юкори жаг бушлигида пломба куринади. Давоси жаррохлик йули билан пломбани олиб ташлаш.
• Сурункали гайморитлар. Агар гайморитга сабаб булувчи омиллар юқотилмаса, сурункали гайморит вужудга келади. Сурункали йирингли гайморитларда гаймор бушлигида йиринг бўлгани учун бурундан бадбуй хид келади. Айрим вактларда сурункали гайморитларда гаймор бушлигида мицитома (замбуругли таналар) хосил булади. Бунда хам бурундан аччикимтир хид келади. Сурункали гайморитларга хам бемор курилгандан кейин МСКТ амалга оширилади ва касаллик даражасига караб дори дормонлар ёки операция йули билан даволанади.

• Йиринглаган гаймор бушлиги кисталари. Аллергик тумов ва бурун тусиги кийшайган беморларда ёки юқори жаг тишларида муаммо булса гаймор бушлигида киста пайдо булиши мумкин. Киста ичи суюқлик билан билан тулган қоп булиб , улчами 1 смдан 4-5 см гача булиши мумкин. Айрим холларда шу киста йиринглайди ёки йирингли гайморитга олиб келади. Шунда беморларни бурнидан ёқимсиз хид келиши мумкин. Ундан ташкари беморларни бош огриши, бурун битиши безовта қилади. Бемор курилгандан кейин МСКТ да юмалок соя куринади. Давоси жаррохлик йули билан амалга оширилади.

• Сурункали атрофик тумов (Озена ёки сассиқ тумов)- сурункали яллигланиш касаллиги булиб,шиллиқ қаватнинг,нерв толаларининг атрофияси(қуруши) билан кечади. Сабаби наслий, А ва Д витамин , темир етишмовчилиги, гармонал бузилишлар, вирус инфекцияси булиши мумкин деб тахмин қилинади. Беморларни бурундан бадбуй хид келиши, бурунда қатқалоқлар пайдо булиши,вакти вакти билан бурун конаши, бурун тулиб қолиши хисобига бурун битиши безовта қилиши мумкин. Давоси дори дармонлар билан амалга оширилади.
Озена ёки сассиқ тумов атрофик тумовдан фаркли равишда емирилиш суяккача давом этади. Бурундан 1-1,5 метргача хид келиб туради. Даво факат дори дармонлар билан амалга оширилади.
• Специфик касалликларда(туберкулез, захм ва вегенер грануламатозида) хам бурундан бадбуй хид келиши , бурунда каткалоклар хосил булиши мумкин. Бу патологиялар тегишли мутахасислар фтизиатр, тери таносил касалликлари врачи, ревматологлар билан бирга даволанади.
• Паросмия бемор хакикатдан йук булган бадбуй хидларни хис килади. Яни хид билиш галюцинацияларидир. Бу нерв системаси касалликларида учрайди.Ва неврапатолог томонидан даволанади.
Doktor Azizbek Butaev.
https://t.me/drbutaev
☎️ +998977025285

Youtube: https://clck.ru/N9RpK

Комментарии

Информация по комментариям в разработке