Аллоҳ назари тушган машҳур қишлоқлардан бири - Тим қишлоғи тарихи | Bir qishloq tarixi

Описание к видео Аллоҳ назари тушган машҳур қишлоқлардан бири - Тим қишлоғи тарихи | Bir qishloq tarixi

"Бир қишлоқ тарихи" кўрсатуви
"Ўзбекистон тарихи" телеканали
Ҳақиқатан ҳам Тим қишлоғи Аллоҳ назари тушган машҳур қишлоқлардан бири.
Бунга сабаб 1500-2000 йиллар олдин бу ердан Буюк ипак Йўли ўтган чорраҳа жой бўлган, чунки Тим қишлоғи Самарқанд-Бухоро ҳамда Афғонистон-Хитой йўлининг қоқ ўртасида жойлашган сўлим бир гўшадир. Бу ерга келган савдогар зилол булоқлар сувидан ичиб роҳатланишган ва савдо сотиқларини бажариб ортга қайтишган ё бўлмаса йўлида давом этишган.
Машҳурлиги шундан иборатки, Самонийлар даврида қурилган Араб ота мақбараси ва Оқ масжид, минг йилдан ортиқ яшаган Арча дарахти қишлоқ кўркига зеб бериб турибди. Тимда ўндан ортиқ чашма (булоқ)лар халқ фаравонлигини таъминлаб келмоқда.
Бундан минг йиллар олдин жаҳон бозори бўлганлигини ҳисобга олсак Тим оддий қишлоқ эмас, ажиб бир шаҳар бўлганлиги аниқ. Кўплаб ровотлари, карвон саройлари, ошхона-ю чойхоналари, савдо қилиш учун кўплаб савдо расталари халққа хизмат кўрсатиб турганлиги аниқ. Ҳаттоки Тоштепа гўзарида Қуллар бозори ҳам бўлган. Бошқа юртлардан олиб келинган қуллар шу бозорда сотилган. Шу ҳисобига “Тим” – яъни “усти ёпиқ бозор” деб номланган.
Нима учун Зирабулоқ тизма тоғлари ва Тим тоғлари деб икки хил атамада келтирдим. Ҳозирги замон ҳисобида Зирабулоқ тизма тоғлари дейилса, Алишер Навоий ўзининг “Насойим ул-Муҳаббат” китобида Тим тоғидаги шайхлар ҳақида сўз юритади. Шу сабабли Алишер Навоийдек инсоннинг тилида баён қилинган Тим атамаси мақбул бўлади.
Тим қишлоғи (Зирабулоқ тоғ тизмаларидан) Тим тоғидан аниқроғи девона белидан (уркач) Пиёзли дарасидан бошланадиган улкан сой бўйлаб жойлашган бу сойнинг узунлиги 7-8 км бўлиб, кейин чўл бошланиб кетади. Бу чўл “Қарнаб” чўли деб номланади. Қарнаб чўлининг бир томони Қарши чўлига “Ўрта чўл” Тўда кўл чўлига, то Бухоро шаҳригача чўл бўйлаб карвон йўли (Ипак йўли) давом қилади.

Комментарии

Информация по комментариям в разработке