Ўзбекистон халқ шоираси Ойдин Ҳожиеванинг хонадонига ташриф | Yonimizda, yodimizda

Описание к видео Ўзбекистон халқ шоираси Ойдин Ҳожиеванинг хонадонига ташриф | Yonimizda, yodimizda

"Ёнимизда, ёдимизда" кўрсатуви
"Маданият ва маърифат" телеканали
Шоира баҳор айёмида 1942 йили Бухоро вилоятининг Қизилтепа тумани Бўстон қишлоғида таваллуд топган. Ойдин Ҳожиева ижодий фаолияти 60-йилларнинг иккинчи ярмидан бошланган бўлиб, унинг биринчи шеърий тўплами 1970 йилда «Шабнам» номи билан чоп этилган. Сўнгра «Манзиллар» (1975), «Мен севган қўшиқ» (1972), «Зар кокил қиз ва қуёш» (1972), «Утренняя роса» (1973, рус тилида), «Орзу гули» (1975), «Наво» (1977), «Тароват» (1978), «Бувисининг ўз қизи» (1979), «Достонлар» (1980), «Хушхабар» (1983), «Мушфиқ онажон» (1983), «Тамал тоши» (1989), «Сайланма» (1989), «Нажот» (1991), «Олисдан келган овоз» (1991) «Кўзимнинг оқу қораси» (1996), «Паноҳим» (1998) каби шеърий тўпламлар муаллифи.. Улар орасида «Чашмаларни излайман» (1987) каби публицистик асарлар мажмуаси, болалар учун ёзилган ажойиб шеърлар ҳам бор.
Шоиранинг ижодида ҳалмлик ва нафосат, беғубор она туйғулари, вафодор ва жонфидо ёр, эл ва юрт меҳрини дилга тугган нозик таъб шоира қалби жўш уриб туради. Асарларида ўз она халқи, она тупроги ва миллий қадриятларига меҳр алоҳида янграйди. Шоиранинг кўплаб шеърлари халқона услубда ёзилган бўлиб, қўшиқдек дилларга оқиб киради, кўнгилларни яйратади. Уларни қўшиқдек хиргойи қилгингиз келаверади.

Комментарии

Информация по комментариям в разработке