Chempion klubining otlari qanday boqiladi?Otabek Umarovning chempion jamoasi haqida maxsus reportaj

Описание к видео Chempion klubining otlari qanday boqiladi?Otabek Umarovning chempion jamoasi haqida maxsus reportaj

Осиё Олимпия Кенгаши вице-президенти Отабек Умаровга тегишли бўлган Чемпион жамоаси фаолиятидан эксклюзив репортаж.
Чемпион жамоаси отхонасида бўлдик.
Ўзбекистон ва марказий осиёнинг бошқа мамлакатларида ўтадиган беллашувларда шаффофлик тўлиқ таъминланиши
Чемпион клубининг барча отлари хусусда маълумотлар
Улоқ шунчаки севимли машғулот ёки ўйин-кулги эмас, бу ҳақиқий эркаклар ўйини. Марказий Осиё халқларининг анъанавий қадрияти. Юртимизнинг барча ҳудудларида минглаб мухлислар тўпланиб улоқ кўпкари беллашувлари ўтказилишидан хабарингиз бор. Биз ҳам каналимизда турли ҳудудлар, ҳатто қўшни Республикаларда ташкил қилинган улоқ мусобақалари хусусида репортажлар тайёралган эдик.
Ўша беллашувларда Ўзбекистонда "Чемпион" дея номланувчи жамоа борлиги ҳақида билиб, клуб фаолияти ҳақида кўрсатув ҳам эълон қилдик. Шу вақтда мен Чемпион жамоасининг отхонасига боришни ва алоҳида кўрсатув тайёрлашни дилимга туккан эдим. Ниҳоят бу насиб қилди.
2024 йил январь ойида эрта тонгдан бориб Ҳалил ота билан учрашиб суратга туширишга рухсат сўрадим ва олдим ҳам.
Осиё Олимпия Кенгаши вице-президенти Отабек Умаровга тегишли бўлган отлар чинданда инсонга завқ бағишлайди. Бу отлар ҳам элдан қолмай халқ мусобақаларининг деярли барчасида иштирок этади. Дастлаб отхонадан Чемпион лақабли от чиқди. Барчамизга яхши таниш бўлган ўша чемпион. Мухлислари нафақат Ўзбекистон балки қўшни Республикаларда ҳам етарлича топилади.
Ҳалил ота 10 ёшидан бери отлар билан шуғулланар эканлар.
Бу вақтда Отларнинг ташқарига чиқадиган вақти бўлибди. Жараён биз учун айни муддао бўлди.
Мутахассисларнинг айтишича, улоқ олди отга қаров бошқача бўлади.. Ем тўрт-беш килодан бошланади, ошириб борилаверади, бир кунда зўр отлар 25 килогача ейдиган бўлади. Баъзилар хатто отнинг баданини тузли сув билан ювиб юборишар экан. Отларнинг лақаби ва уларнинг хусусиятлари ҳақида маълумотларга эга бўлдик
Отларнинг вазни ҳақида сўз кетар экан улар ҳаттоки 1 тоннагача етиши мумкин экан.
Парламент оти чемпиондан каттароқ экан.
Хўш отлар неча йил умр кўради ? бу саволга ҳам Ҳалил отадан жавоб олдик
отлар нимадан қўрқади ? Бу саволнинг жавоби ҳам қизиқ бўлса керак.
Шундан сўнг Чемпион клубнинг навбатдаги отлари ҳам тайёрланишга чиқишди. Барчаси ўзига хос.
“Отдир йигитнинг қаноти”, деб улуғланган жонивор ана шундай эъзозланган ва ўз навбатида у ҳам чавандозини элга танитган, машҳур қилган.
Зеро, майдон отларнинг туёғи остида гувиллайди. Тулпорлар чирпинади, силтаниб пишқиради, баъзан тажанг чавандознинг қамчиси ҳавода ўйнайди ва шартиллаб отнинг бошига, сағрисига тушади. Қисувга қолган жонивор ўзига йўл излаб суринади, ўзидан кучли отнинг қовурғаси остида эзилади, оёқларидан мадор кетиб, тўдадан сибжирилиб чиқиб қолади. Яна кучлар талаши авжланади, така қўлдан-қўлга ўтади. Отлар уюри гувиллаб ўрнидан қўзғалади
Ҳалил ота шогирдларига кўникмалар берди.
Шу ўринда отлар туёқлари билан ерга ура кетишди. Бу ҳам ўзига хос ҳолат экан.
Отлар махсус воситалар ёрдамида чўмилтирилади. Алоҳида шампунь ҳам бор экан
Ҳалил отадан отлардан бирини миниб кўришни илтимос қилдим. Бахтли инсонлардан бирига айландим чунки менга Парламент отини миниб кўришимга рухсат беришди.
Чемпион ва парламент ака-укалар саналар экан. Улар ёшликдан бирга катта бўлган.
Отлар дўстини қадрлайдиган, ҳимоя қиладиган жонивор саналишини билиб олдик.
Мен минган Парламент оти мусобақаларнинг бирида Каптива 5 машинаси ва 90 миллион сўм пул маблағини ютган.
Шу ўринда бир жиҳатни айтиб ўтиш керак. Ўзбекистонда ва қўшни Республикаларда ўтаётган барча улоқ баҳслари тўлиқ шаффоф тарзда ташкил қилинади. Яъни бу жараёнда қандайдик қинғирлик ёки келишиб олишнинг имкони йўқ. 1000лаб чавандозлар иштирок этаётган майдонда дрон қурилмаси учирилади. ҳакамлар тасвирларни бевосита кўриб туришади. Бу эса шаффофлик ва ҳалолликни таъминлайди.
Масалан диққат қилинг Парламент оти жорий йил Наманганда ўтган баҳсда улоқни олиб чиқмоқда. Диққат қилаётганингиздек, барчаси шаффоф тенг курашлар остида ўтган. Парламент оти ва чавандознинг маҳорати уйғунликда ғолиб чиққан.

Комментарии

Информация по комментариям в разработке