Соғлом авлод — миллат таянчи!

Описание к видео Соғлом авлод — миллат таянчи!

Мамлакатимизда жамиятнинг бебаҳо бойлиги саналган инсон саломатлигини мустаҳкамлаш, юртимизда тиббий хизмат сифатини ошириш билан боғлиқ масалаларга ҳамиша устувор аҳамият қаратилиб келинмоқда. Айниқса, халқимизнинг эзгу орзуси бўлган соғлом фарзанд тарбиялашдек олижаноб мақсад йўлида қилинаётган ишларни тиббиётдаги улкан бир бурилиш десак муболаға бўлмайди.

Хусусан, Президентимиз ташаббуси билан пойтахтимизнинг Яшнобод туманида замонавий тиббиёт ва илм-фаннинг энг сўнгги ютуқлари асосида бунёд этилган Болалар миллий тиббиёт маркази болалар саломатлигига қаратилаётган юксак эътиборнинг амалий ифодасидир. Тиббий ёрдам кўрсатишнинг уникал модели сифатида ўз фаолиятини самарали давом эттираётган марказ педиатрия йўналишида профликтика, даволаш, диагностика ва реаблитация бўйича ихтисослаштирилган ва кластер шаклидаги, замонавий тиббиётнинг барча йўналишларини ўз ичига олган ноёб лойиҳа ҳисобланади. Айни пайтда бу ерда чет элда даволаниши керак бўлган, оғир хасталикларга чалинган бемор болаларнинг 95 фоизида жаҳон стандартлари даражасида мураккаб жарроҳлик амалиёти бажарилиб, болалар соғлом ҳаётга қайтарилмоқда. Зеро, энг олий мақсад ҳам болалар соғлигини мустаҳкамлаш, беморлар дардига дармон бўлиш.

Комментарии

Информация по комментариям в разработке