Кашкадарёга катта бурилар тудаси тушди

Описание к видео Кашкадарёга катта бурилар тудаси тушди

Сотрудничество - [email protected]

#Кашкадарёга #катта бурилар тудаси #тушди

Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз туманидаги қишлоқда бўри пайдо бўлгани хабар берилди. Бу ҳақда “Дарё”га маълум қилган Машраб Эсоновнинг айтишича, йиртқич Саксонкапа қишлоғидаги аҳоли ҳовлиларига қадар кириб борган.

Кеча онам ҳовлига чиқса, уйимиз ёнига бўри келиб турган экан. Тошни олиб, отишга урингач, қочиб кетган, — дейди суҳбатдош.
Унинг билдиришича, қишлоққа бўри оралаганига бир ой бўлган.

Шу пайтга қадар ҳеч кимга, ҳеч қайси ташкилотга мурожаат қилинмаган. Улар ҳам келишмади. Аммо профилактика инспектори бундан хабардор бўлган. Боиси қишлоғимизнинг Telegram канали бор-да. Шу каналда барча маълумотлар чиқарди, — дейди Машраб Эсонов.
Аҳолининг маълумот беришича, бўрилар шу пайтга қадар 8 та хонадоннинг 19 бош қўйини бўғизлаган, 7 та куркасини ейишга уринган.

“Дарё”нинг бу ҳақдаги сўровига жавоб берган туман ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари Баҳодир Ҳалимов воқеани тасдиқлади. Бироқ вилоят Экология бошқармаси ахборот хизмати туманда йиртқич бўри пайдо бўлганидан бехабар эканини, ҳозирча уларда аниқ ахборот йўқлигини айтмоқда.

Комментарии

Информация по комментариям в разработке