Президент мажбурий меҳнат учун жазо чораларини кучайтирувчи қонунни имзолади

Описание к видео Президент мажбурий меҳнат учун жазо чораларини кучайтирувчи қонунни имзолади

Президент Шавкат Мирзиёев 28 август куни Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга маъмурий тартибда меҳнатга жалб қилинганлик учун жавобгарликни кучайтиришни кўзда тутувчи ўзгартишларни киритиш тўғрисидаги қонунни имзолади.

Қонун матни "Халқ сўзи"да 29 августда эълон қилинди ва шу куни кучга кирди.

Ҳужжат 17 августда Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилиниб, 24 августда Сенат томонидан маъқулланган эди.

МЖТКнинг 51-моддасига кўра, мазкур қоидабузарлик учун жарима миқдори энг кам иш ҳақининг 10 дан 30 бараваригачани ташкил этади (аввал — ЭКИҲнинг 1 дан 3 бараваригача эди.

Мазкур модда ушбу ҳуқуқбузарлик такроран содир этилса энг кам иш ҳақининг 30 бараваридан 100 бараваригача жарима солинишини кўзда тутувчи қисм билан тўлдирилди.

Вояга етмаган шахсни мажбурий меҳнатга жалб этиш энг кам иш ҳақининг 30 бараваридан 50 бараваригача (ҳозирда 5 бараваридан 15 бараваригача), агар бу ҳуқуқбузарлик такроран содир этилса энг кам иш ҳақининг 50 бараваридан 100 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлиши белгилаб қўйилди.

Бундан ташқари, вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик, ҳомиладорлик ва туғиш нафақаларини қонун ҳужжатларида белгиланган миқдорларда тўлаш бўйича мажбуриятни маъмурий жазога тортилгандан кейин такроран бажармаслик энг кам иш ҳақининг 15 бараваридан 30 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлиши белгиланди.

Озодлик радиоси йиллардан буён корхона, ташкилот, муассалалар ишчи-хизматчиларини мажбурий меҳнатга жалб этиш фактлари тўғрисида хабар бериб келади.

Комментарии

Информация по комментариям в разработке