Ўзбекистон Исломий ҳаракати ва Исломий Жиҳод Иттифоқига нима бўлади?

Описание к видео Ўзбекистон Исломий ҳаракати ва Исломий Жиҳод Иттифоқига нима бўлади?

Бу икки ўзбек жангари гуруҳининг минтақадаги энг яқин иттифоқчисидан бири сифатида кўрилган "Ҳаққоний" тармоғининг асосчиси ва собиқ лидери Жалолиддин Ҳаққоний "ўлган".
Ўзи ва тармоғининг шафқатсизлиги билан ном чиқарган мужоҳиддин қўмондонининг вафот этганига оид хабар Афғонистон Толибон ҳаракати томонидан эълон қилинган.
Аммо ҳаракат Жалолиддин Ҳаққонийнинг аниқ қачон ва қаерда кўз юмгани тафсилотларини ошкор қилмаган. Унинг неча ёшда бўлгани ҳам маълум эмас. 79 ёшда экани ишонилади.
Йилларки, Афғонистон Толибон ҳаракатининг иккита энг яқин иттифоқчисидан биттаси бўлган тармоқнинг ўзи бу хусусда ҳозирча жим.
Жалолиддин Ҳаққонийнинг ўлганига оид хабарлар бундан олдин ҳам кўп бор ўртага чиққан, аммо ҳеч қачон ўзининг исботини топмаган.
Аммо 2001 йилда ўғли Сирожиддин Ҳаққоний отасининг "ўрнига ўтиргани", тармоқ лидерлигини ўз қўлига олгани ишонилади.
Жалолиддин Ҳаққоний 1996 йилда Толибон билан иттифоқчиликка киришган, "ал-Қоида" тармоғи билан ҳам алоқалари яхши бўлган.
Афғонистонда Исломий амирлиги ҳукмрон экан, Толибон ҳукуматида вазирлик мақомида бўлган.
"Ал-Қоида" тармоғининг Афғонистондан бошпана топишига "ҳиссаси" озмунча бўлмагани айтилади.
"Ҳаққоний" тармоғи ИШИД сизиб кирган яқин йилларга қадар минтақадаги энг шафқатсиз жангари гуруҳ сифатида эътироф этилган.
Асосан Покистондан туриб фаолият юритиши тахмин этилса-да, тармоқ сўнгги яқин йиллар ичида Афғонистонда уюштирилган энг қонли , энг йирик мувофиқлаштирилган ҳужумларга масъул, деб билинади.Сўнгги ўн йилликда айрим ҳарбий нашрларда Ўзбекистон Исломий ҳаракати ва Исломий Жиҳод Иттифоқининг Афғонистондаги ҳужумларини уюштиришида тармоққа фаол кўмак берганига оид хабарлар ҳам бўй кўрсатган.
"Ҳаққоний" тармоғи яқин-яқингача Толибон ҳаракати ва "ал-Қоида" тармоғи билан бирга бу икки ўзбек жангари гуруҳининг Афғонистон ва Покистондаги энг муҳим ва яқин иттифоқчиларидан бири сифатида кўрилган.

Комментарии

Информация по комментариям в разработке