САРДОБА ТОШҚИНИ¸ ҚОЗОҒИСТОН АҲОЛИ ПУНКТЛАРИ

Описание к видео САРДОБА ТОШҚИНИ¸ ҚОЗОҒИСТОН АҲОЛИ ПУНКТЛАРИ

Қозоғистоннинг Сардоба тошқини сабаб Ўзбекистонга нота жўнатиш режаси йўқ. Буни Қозоғистон Ташқи ишлар вазирининг матбуот котиби Айбек Смадияров матбуотга маълум қилди.

5 май куни эрталаб Қозоғистон Экология, геология ва табиий ресурслар вазирлиги Ўзбекистонга жўнатиш учун нота тайёрлагани хабар қилинганди.

Ушбу вазирлик расмийси Сергей Громов Сардоба сув омбори Қозоғистон билан келишмасдан қурилганини таъкидлаган:

«Ушбу сув омборини қуришда биз билан келишилмаган. Биз Ўзбекистон томонига бу борада бир неча бор билдирганмиз, лекин бу ҳақда фақат мавҳум маълумотларни олдик. Бугун биз нота тайёрладик, у Ташқи ишлар вазирлиги орқали юборилади, унда бизнинг трансчегаравий сувларимизда Сирдарё ҳавзасида қурилган барча объектларнинг тўлиқ рўйхатини тақдим этиш сўралган».

Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Айбек Смадияровга кўра, 2 май куни икки давлат президентлари Сардоба тошқини талофатларини мувофиқлаштирилган ҳолда бартараф қилишга келишиб олган.

Сал аввал Kazinform Ўзбекистон Қозоғистоннинг Махтаарал туманидаги барча коллекторларни тозалашда ёрдам бериши ҳақида хабар қилди.

Қозоғистон томонининг ҳисоб-китобича, Сардоба омбори тўғонининг ўпирилиши оқибатида жами 276 квадрат километр майдонни сув босган, бундан 76 квадрат километри Қозоғистонда жойлашган.

Туркистон вилояти Махтаарал туманидаги 14 та қишлоқдан жами 31606 аҳоли эвакуация қилинган.

Махтааралда тошқин сабаб 845 уй вайрон бўлди, 7,6 гектар экин майдони сув остида қолди.

Дастлабки ҳисоб-китобга кўра, тошқиндан Қозоғистон 404 миллион тенге (тахмин 950 минг АҚШ доллари) зарар кўрган.

Ўзбекистон ҳозирча кўрилган зарар ёки сув остида қолган ҳудудлар борасида тўлиқ маълумотни маълум қилганича йўқ.

Комментарии

Информация по комментариям в разработке