Қадимий тош тегирмони тарихи | Bir eksponat tarixi

Описание к видео Қадимий тош тегирмони тарихи | Bir eksponat tarixi

"Бир экспонат тарихи" кўрсатуви
"Ўзбекистон тарихи" телеканали
Ун тегирмони — донни янчиб унга айлантирадиган қурилма, иншоот. Ибтидоий жамоа давридаёқ пайдо бўлган. Дастлаб, дондун тошлар билан қўлда янчилган. Кейинчалик оқар сув ва шамол кучи билан ишлайдиган Тегирмонлар қурилган. Ўзбекистон ҳудудида асосан сув тегирмонидан фойдаланилган. Сув тегирмони дўла, коса, шақилдоқ, тош, гупчак, паррак, ёғоч, хомма ва б. қисмлардан иборат. Новдан тушаётган сув парракка урилиб, тегирмон тошини ҳаракатга келтиради. Тегирмон тошга тегиб турадиган ёғоч эса косани тебратади. Дўладан тушаётган дон косанинг тебраниши натижасида тегирмонтош чуқурчасига тушади. Тош айланиб донни эзади, унга айлантириб, хоммага тўплайди. Хомма унга тўлганда тегирмончи Тегирмонни тўхтатиб, унни бўшатиб олади. Қадимда Ўрта Осиёда улов қўшиб ишлатиладиган Тегирмон ва қўл Т. ларидан ҳам кенг фойдаланилган. Сув ва шамол Тегирмон лари ҳозир ҳам айрим жойларда сақланиб қолган. Ўзбекистон ҳудудида шамол Тегирмон йўқ.

Комментарии

Информация по комментариям в разработке