МУСТАЖОБ ДУО | Дуо тез қабул болиши учун | Дониёр Қори

Описание к видео МУСТАЖОБ ДУО | Дуо тез қабул болиши учун | Дониёр Қори

#МУСТАЖОБ_ДУО

Дуонинг яна бир қанча одоблари борки, агар уларга тўлиқ риоя қилинса, қабул бўлиш эҳтимоли янада ортади. Қуйида шулардан айримларини сиз, азизларга намуна қилиб келтирамиз:

1.Иложи борича қиблага юзланиб, аввало ўзи учун дуо қилишдан бошлаши сӯнгра
мусулмонлар жамоасини ҳам унутмаслиги лозим.
2. Сўраган нарсасининг талабида шошма-шошарлик қилмаслик.
3. Ҳалол луқма ейиш.
4. Кишининг либослари ҳалол ва нажосатлардан пок бўлиши.
5. Қилаётган дуосидан малолланмаслик.
6. Айрим инсонлар фақат зиёнга киргандагина сердуо бӯлиб қоладилар. Мӯмин инсон неъматларга кўмилиб, роҳат-фароғатда яшаётган чоғида ҳам дуодан юз ўгирмаслиги керак.
7. Инсон гуноҳдан ҳоли эмас. Демак у дуоларида билиб-билмай қилган гуноҳларини эътироф этиб, ихлос билан дуо қилиши лозим.
Валлоҳу аълам

Дониёр Файз манбалар асосида тайёрлади.

Комментарии

Информация по комментариям в разработке