Ўшда 2010 йил июн воқеалари қурбонлари хотирланди

Описание к видео Ўшда 2010 йил июн воқеалари қурбонлари хотирланди

Қирғизистон Ўш ва Жалолобод вилоятларида 2010 йилги Ўш қирғинининг 3 йиллиги муносабати билан хотирлаш маросимлари бўлиб ўтди. Душанба куни Ўш шаҳрида ўтказилган тадбирларда Қирғизистон Бош вазири Жантўра Сатибалдиев ҳамда Ўш шаҳар ҳокими Мелис Мирзақматов иштирок этди. Тадбир иштирокчиларига кўра, Ўшда вазият аввалги йилларгига нисбатан барқарорлашган.


2010 йил июнида содир бўлган қонли воқеаларни хотирлаш маросими Ўш шахридаги "Онанинг кўз ёши" ва "Тинчлик қўнғироғи" мажмуаси олдида бошланди. Тадбир иштирокчилари қурбонлар хотирасига Қуръон тиловат қилиб тирикларга инсоф ва сабр тоқат тиладилар. Расмийлар шундан сўнг Ўш шаҳрининг бошқа жойларида ўтказилаётган Ўш воқеаси қурбонларини ҳотирлаш маросимларига боришди :

Биз сизларни қайғуингиз билан ёлғиз қолдирмаймиз. Ҳукматимиз бундан кейин ҳам тиклаш ишларини олиб бормоқчи. Энг аввало, бир-биримизни ҳурмат қилишни, иззат қилишни, илиқ тушунчаларни юрагимизда пайдо қилсак, бундан кейин бу каби қонли воқеалар такрорланмайди, деган ишончдаман. Сизларга тинчлик-тотувлик тилайман. Бор бўлинглар бир бўлинглар,- деди Қирғизистон Бош вазири Жантўра Сотибалдиев Ўшдаги "Магнат" ресторанида ўтказилган маросимда қилган чиқишида.

Комментарии

Информация по комментариям в разработке