1951, 1963, 1975, 1987, 1990, 2011, 2023 йилларида дунёга келган инсонлар Қуён мучалида бўлади. Қуён ўзида сахийлик, бағрикенглик ва бошқаларга ғамхўрликни мужассам этади. У табиатан хайрихоҳ инсон. Зиддиятли вазият, қарама-қаршиликлардан узоқроқ юради. Уни қўрқоқ деб бўлмайди, баъзида энг қийин вазиятларда ҳам у қаҳрамонлик кўрсатишга қодир. Қуёнлар болалигидан бошлаб то улғайгунча оиласига муҳтож бўлади, унинг ҳаётда омадга эришиши атроф-муҳитга бевосита боғлиқ бўлади. Таъсирчанлиги, теран фикрлаши ва юқори темпераменти билан бошқалардан ажралиб туради. Ишончли ҳамкор, вазият ўзининг фойдасига ишлашини билсагина ҳаракатга келади. Оилапарвар, оилада хотиржамликни яхши кўради, жанжалларни ёқтирмайди. Қуён йилида туғилганлар ҳар қандай давранинг ёқимтойи бўлишади. Тўкин яшашни хуш кўради ва албатта бунга эришади.
Қуён йилида туғилган кишилар яхши дўст ва таъсирчан ошиқ, хуш ахлоқли, мулоқотни яхши кўради, нозик ришталарда уларга тенг келадигани йўқ. Ночор аҳволга тушиб қолганларга ёрдам беришга ҳаракат қилади.
Камчиликларига келсак, Қуёнлар баъзида атрофда содир бўлаётган ҳодисаларга нисбатан юзаки муносабатда бўлишади, бирозгина худбинлик қилиб қўйишади. Ортиқча харажатларга мойил. Ирода кучи керак бўлган пайтда бўшлик қилиб қўяди. Қуён йилида туғилган эркакларни ҳаётда жасур инсон деб бўлмайди, қийин вазиятларда ҳаракат қилиш ўрнига пайт пойлаб туришни маъқул билишади. Баъзан Қуёнлар етарлича маккор бўлишади, ўзини хафа қилган одамдан бошқалар қўли билан қасд олиши мумкин. Улар ўз ҳаёт ритмига қатъий амал қилишади. Интизомли, мунтазамлик ва бир хилликни ҳеч муаммосиз қабул қилади.
Қуён йилида туғилган аёллар сабрли, келишимли феъл-атворга эга. Яқинларининг хотиржамлиги учун ҳар нарсага тайёр улар. Баъзида амалга ошира олмасалар ҳам, жуда кўп режалар тузишади. Улар ташқи кўринишларига эътиборли, дам олишни ва саёҳат қилишни яхши кўришади.
Никоҳда Қуёнларни омадли деса бўлади, чунки улар ўткинчи алоқаларни хушлашмайди, оиласига садоқатли. Севса ҳам ёниб-куйиб севади. Севиб қолганда улар жуда нозик қалбли бўлишади, танқидни кўтармайди, арзимаган гапдан ҳам хафа бўлиб қолиши мумкин. Улар яхши дўст. Лекин дўст танлашда синчков.
Қуён йилида машҳурлардан Қиролича Виктория, Эдит Пиаф, Гарри Каспаров, Фидель Кастро, Михаил Булгаков, Дэвид Рокфеллер, Алберьт Эйнштейн, Бред Битт, Жонни Депп, Анжелина Жоли, Кейт Уинслет, Квинтен Тарантинолар туғилган.
Информация по комментариям в разработке