ТАХАЖЖУД НАМОЗИ АЁЛЛАР УЧУН.

Описание к видео ТАХАЖЖУД НАМОЗИ АЁЛЛАР УЧУН.

Ассалому алейкум ва рохматулохи ва баракатух Азиз диндошларим сизлар учун бугунги тахажжуд намози чикарибкуйдим.


видеога лайк босиб таркатинг бошкалар хам фойдалансин иншааллох 🤲






Таҳажжуд намози ҳам нафл ибодатлар қаторига кириб, улар ичида ӯқилиш вақти бир оз ноқулайлик туғдирса ҳам, унга бериладиган савоблар ва ажр-мукофотларига кӯра энг олийси ҳисобланади. Зеро, ҳадиси шарифда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Фарз намозлардан кейинги энг афзал намоз таҳажжуд намозидир», деганлар.
( Имом Муслим ривояти)

Аллоҳ таоло Қуръонда шундай деб марҳамат қилган: “Тунда (ярим кечада) уйғониб ўзингиз учун таҳажжуд (нафл) намозини ўқинг! Шоядки, Раббингиз Сизни (Қиёмат кунида) мақтовли (шафоат қиладиган) мақомда тирилтирса” (Исро сураси, 79-оят).

Оятдан кўриниб турибдики, Аллоҳ таоло Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга хитоб қилиб. Хоссатан таҳажжуд намозини адо қилишга буюрмоқда ва бу намоз Қиёмат кунида гуноҳкор умматлари учун қилинадиган шафоатлари учун сабаб бўлишига ишора қилмоқда. Айнан шу сабабдан, росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам таҳажжуд намозига қаттиқ эътибор берардилар. Ўзлари узрсиз асло тарк қилмаган ҳолда, умматлари учун ҳам бир қанча башоратлар бериб, ушбу намозга тарғиб қилувчи бир қанча ҳадисларни қолдирганлар. Жумладан, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Албатта, жаннатда ташқариси ичидан, ичкариси ташқаридан кўриниб турадиган хоналар бор. Аллоҳ у хоналарни – таом едирган, саломни ёйган ва кечаси одамлар уйқуда ётганда тунги (таҳажжуд) намозни ўқиган зотлар учун тайёрлаб қӯйгандир» (Имом Аҳмад ривояти)

Бошқа ҳадисда эса: «Сизлар тунги (таҳажжуд) намозини лозим тутинглар, чунки у сизлардан олдинги солиҳ кишиларнинг одати, Раббингизга яқинлашув, ёмонликларга каффорат ва гуноҳдан қайтарувчидир» ( Имом Термизий ривояти)

Абдуллоҳ ибн Салом розияллоҳу анҳудан қилинган ривоятда шундай дейилган:

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалам (Мадинага) келдилар. Мен одамлар орасида у зотни кўриш учун келдим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг юзларини кўрганимда, албатта, у зотнинг юзлари ёлғончи, каззобнинг юзи эмаслигини билдим. У зотнинг биринчи гапирган гаплари: “Эй инсонлар! Саломни орангизда кенг ёйинглар, таом улашинглар, қариндошлар билан алоқани боғланглар ва тунда, одамлар ухлаётган пайтда намоз ўқинглар. Шунда жаннатга саломат ҳолда кирасизлар” дейиш бўлди”.

Ҳадисларда айтилади: “Аллоҳ таолонинг бандага энг яқин бўладиган ҳолати кечанинг охирги қисмидадир. Агар ўша соатда Аллоҳни зикр қилувчилардан бўла олсанг, шундай бўл!” деганлар. Яна бир ҳадисда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Мўминнинг шарафи кечаси ўқиган намози ва азизлиги инсонларнинг қўлларидаги нарсадан беҳожат бўлишидир” деганлар.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қачон эр кечаси ўз аҳлини уйғотиб, икковлари бир бўлиб намоз ўқисалар, зокир ва зокиралар қаторига ёзиладилар», дедилар».

Шарҳ: Бу эса улуғ саодатдир. Аллоҳ таоло Қуръони каримда зокир ва зокираларга мағфират ва улуғ ажр тайёрлаб қўйганини айтгандир. Шунинг учун ҳар бир мусулмон эр кечаси хотинини уйғотиб, икковлари бир бўлиб таҳажжуд намози ўқиб туришлари керак.

Муҳаммад ибн Юсуф айтдилар: «Суфён Саврий тунда бизни уйғотиб, «Эй йигитлар! Ёшликда тунги таҳажжуд


намозини ўқинглар. Кучга тўлган, ёш пайтингизда ўқимасангиз, қачон ўқийсиз?», дер эдилар.

Салафи солиҳлар ҳам таҳажжуд намозига қаттиқ эътибор берардилар. Чунки улар таҳажжуднинг файдаларини кўрган ва лаззатларидан баҳраманд бўлган эдилар.

Фузайл ибн Иёз роҳимаҳуллоҳ айтган эдилар:

«Пайғамбарлар, соф кишилар, яхши инсонлар ва покиза зотларнинг қалбида уч хил сифат бор: ҳалимлик, Аллоҳга тавба қилиб ёлвориш ва таҳажжуд намозидан насибадорлик



#қуръон тахажжуд#дуо #руза #намоз #закот

Комментарии

Информация по комментариям в разработке