"Антиқа совчилар" мусиқали комедия спектакли | "Antiqa sovchilar" spektakli

Описание к видео "Антиқа совчилар" мусиқали комедия спектакли | "Antiqa sovchilar" spektakli

"Антиқа совчилар" спектакли
"Маҳалла" телеканали
Муқимий номидаги ўзбек давлат мусиқий театри
Исфандиёр асари асосида
Қўшиқлар матни муаллифи Тўра Мирзо
Композитор Олимжон Комилжонов
Саҳналаштирувчи режиссёр Мурод Ражабов, Баҳодир Назаров
Саҳналаштирувчи дирижёр Олимжон Комилжонов
Саҳналаштирувчи рассом Жалол Раҳимов
Бош ролларда: Иззат - Турғун Бекназаров, Хайрулла Иноғомов
Ҳакима - Малика Қаюмова, Махсуда Отажонова,
Наргиза - Феруза Мустафоева, Мунис Болтаева
Бахтиёр - Илхом Атамирзаев, Бахром Болтаев
Малика - Муқаддас Мамадалиева, Малохат Наврўзбоева
Рустам - Хамид Тўхтаев, Обид Ахмедов
Вохид - Усмон Юсупов, Фарух Рустамов
Марям - Меҳри Бекчанова, Гулчеҳра Носирова
Эркин - Олтинбек Сапаралиев, Бозор Холмўминов
Нормурод - Қобил Умиров, Тохир Раҳимов
Ота - Турсунбой Пиржонов, Отабек Ҳақбердиев
Амма - Инобат Умирова, Нафиса Ҳўжақулова

Халқимиз фарзандини уйлантириш ва турмушга чиқариш масаласига ҳамиша жиддий қараб келади. Ўзига тўқ хонадонда униб-ўсган қизи Наргизни муносиб жойга узатиш учун унинг отаси Иззатнинг боши қотган. Ота фарзандини ўзига тўқ оилага узатишни кўнглига тугиб қўйган. Лекин бирин-кетин келаётган совчилар бўлғуси келинга ўз шартларини қўя бошлаши ёки куёвликка нолойиқ номзодлардан отанинг энсаси қотади. Шундай кунларнинг бирида марҳум отаси Иззатнинг тушига кириб, ўғлига суюмли набирасини ўзи ёқтирган Бахтиёрга турмушга чиқаришни тайинлайди. Бахтиёрни яхши билса-да Иззат уни камбағалроқ деб кўнмаётган эди. Отасининг васиятини амалга ошириш учун энди ўзи Бахтиёрга “қизимга уйлан” деб ялина бошлайди. Спектакль ниҳоятда кулгули воқеаларга бой бўлиб, ҳар бир персонажни очиб берадиган ўзига хос характер ва қиёфалар топилган. Етакчи ролларни Ўзбекистон халқ артисти Меҳри Бекжонова, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Гулчеҳра Носирова, Турғун Бекназаров, Ҳамид Тўхтаев, артистлар Хайрулла Иноғомов, Муниса Вафоева, Баҳром Болтаев, Гуласал Раҳмонова, Илҳом Отамирзаев ва бошқалар ижро этадилар.
Агар каналимиздаги видео Сизга ёққан бўлса ЛАЙК босинг ва каналимизга аъзо бўлиш учун "ПОДПИСАТЬСЯ" тугмасини босишни унутманг!
Манба: Ўзбекистон Миллий Телерадио Компанияси.
www.mtrk.uz

Комментарии

Информация по комментариям в разработке