Sulaymon alayhissalom - Afzal Rafiqov

Описание к видео Sulaymon alayhissalom - Afzal Rafiqov

Қуртубий ѐзади: “Бу оятда саноат (касб-ҳунар) ва сабабларни қўллаш учун асос бор. Бу ақл-идрок эгаларининг гапидир. “Бу заифлар учун жорий қилинган”, деб айтадиган жоҳиллар гапи эмас. Сабабларни юзага келтиришни Аллоҳ махлуқотларига тақдир қилган. Ким бунга қарши чиқса, Китоб ва суннатга қарши чиққан бўлади. Аллоҳ таоло хабар беришича, Довуд алайҳиссалом совут ясар, ўз меҳнати орқасидан тирикчилик қиларди. Шунингдек, Одам алайҳиссалом деҳқон, Нуҳ алайҳиссалом дурадгор, Луқмон тикувчи, Толут тери ошловчи эди. Касб-ҳунар сабабидан инсон ўзини одамлардан беҳожат қилади, ўзидан зарар ва шикастларни узоқ қилади. Ҳадисда айтилаганидек, Аллоҳ иффатини сақлайдиган меҳнаткаш мўмин бандани яхши кўради. Хиралик билан одамларни нарса сўрайдиган кимсани хушламайди120”.
Шундай сўнг Сулаймон ибн Довуд алайҳиссаломга Аллоҳ таоло тарафидан инъом этилган неъматлар зикр қилинади:
“Сулаймонга эса бўронли шамолни (бўйсундириб,) унинг амри билан Биз муборак қилган заминга эсадиган (қилиб қўйдик)”.
Яъни, Сулаймон учун шамолни қаттиқ эсадиган қилиб қўйдик. Биз тоғлар ва қушлар унинг отаси билан тасбеҳ айтадиган қилиб қўйгандик.
Ўта кучли шамолни Сулаймоннинг амри билан Биз тарафдан муборак қилиб қўйилган Шом диѐрига эсадиган қилиб қўйдик.
Бу оятда Сулаймон алайҳиссаломга бўйсундирилган шамол қаттиқ эсиши айтилмоқда. Сод сурасининг 36-оятида унинг майин эсиши айтилган. Балки Сулаймонга бўйсундирилган шамол Аллоҳ таолонинг ҳикмати билан баъзида қаттиқ, баъзида майин эсган бўлиши мумкин. Валлоҳу аълам!

МУҲАММАД САЙЙИД ТАНТОВИЙ
ПАЙҒАМБАРЛАР
ТАРИХИ
(Қуръони карим қиссалари)
1-2-3-4-китоблар
Таржимон:
Зиѐвуддин РАҲИМ
Муҳаррир:
Алишер НАЗАР

Комментарии

Информация по комментариям в разработке