Хуршид Даврон Устоз Эркин Воҳидов ҳақида

Описание к видео Хуршид Даврон Устоз Эркин Воҳидов ҳақида

Хуршид Даврон Устоз Эркин Воҳидов ҳақида. 2017 йили намойиш этилган "То қуёш сочгайки нур" телефильмидан олинди.

Хуршид Давроннинг Устоз Эркин Воҳидов ҳақида ёзган мақоласини мана бу саҳифада ўқишингиз мумкин: https://kh-davron.uz/ijod/maqolalar/x...

Воҳидов Эркин Воҳидович (1936.28.12, Фарғона вилояти Олтиариқ тумани — 2016.30.05, Тошкент) — шоир, драматург, жамоат арбоби. Ўзбекистан халқ шоири (1987), Ўзбекистон Қаҳрамони (1999).
Илк шеърий тўплами — «Тонг нафаси» 1961 йилда нашр этилган. «Қўшиқларим сизга» (1962), «Юрак ва ақл» (1963), «Менинг юлдузим» (1964), «Муҳаббат» (1976), «Келажакка мактуб» (1983), икки жилдли сайланма («Муҳаббатнома» ва «Садоқатнома», 1986), «Куй авжида узилмасин тор» (1991), «Яхшидир аччиқ ҳақиқат» (1992) асарларига кирган достон ва шеърларида замондошларимиз ҳаёти, қувонч-изтироблари тўғрисидаги ҳақиқат юксак самимият ва маҳорат билан тараннум этилган.
Тошкент зилзиласи воқеалари билан боғлиқ «Палаткада ёзилган достон» (1966)да халқнинг сабот-матонати, руҳий оламининг гўзаллиги, халқлар дўстлиги ифодаланган. «Ёшлик девони» (1969)да мумтоз адабиётининг энг яхши анъаналарини давом эттирди, кўҳна ғазалга янги, замонавий руҳ бағишлади. 70-йилларнинг охири — 80-йилларнинг бошида ҳаётда рўй берган ўзгаришлар, янгиланишлар шоирнинг «Тирик сайёралар» (1978), «Шарқий қирғоқ» (1982), «Бедорлик» (1985) каби тўпламларига кирган шеърларида ўз ифодасини топган.
Эркин Воҳидовнинг «Орзу чашмаси», «Нидо» (1964), «Қуёш маскани» (1970), «Бахмал» (1974), «Руҳлар исёни» (1978— 79), «Тошкент садоси» (1983) каби асарлари ўзбек достончилигининг етук намуналаридандир. «Руҳлар исёни»да оташин бенгал шоири Назрул Ислом сиймоси орқали ватан озодлиги ва миллий истиқлол ғоялари тараннум этилган.
Эркин Воҳидовнинг «Шоиру шеъру шуур» (1987), «Изтироб» (1992) китобларига кирган мақолалари, суҳбатлари, мумтоз ва ҳозирги адабиётимиз намояндалари ижодини таҳлил этувчи тадқиқотлари ўзбек публицистикаси ва адабиётшунослиги ривожига муносиб ҳисса бўлиб қўшилди.
У И. Гётенинг «Фауст» асарини, С. Есениннинг шеърларини ўзбек тилига таржима қилиб, алоҳида китоб ҳолида нашр эттирган. Бундан ташқари Ф. Шиллер, Иқбол, Улфат, Р. Ҳамзатов, Л. Украинка, А. Блок ва бошқа турли халқлар шоирлари асарларини ҳам ўзбек тилига таржима қилган.
Эркин Воҳидов асарлари чет эл (немис, француз, рус, инглиз, урду, ҳинд, араб ва б.) ҳамда қардош туркий халқлар тилларида («Олтин девор», «Сайланма», «Нидо» ва б.) нашр этилган. Асарлари («Олтин девор», «Истанбул фожиаси») Ҳамза театри, вилоят театрларида саҳналаштирилган, «Олтин девор» комедияси Покистоннинг Лахор шаҳри театрида қўйилган.
Эркин Воҳидов «Буюк хизматлари учун» ордени билан мукофотланган (1997). Ҳамза номидаги Ўзбекистон Давлат мукофоти лауреати (1983).

Комментарии

Информация по комментариям в разработке