Янгиликлар. Афғонистон: Қудратли Ўзбек қўмондони мамнун - Толибон Ўзбекларга очиқми? BBC News O'zbek

Описание к видео Янгиликлар. Афғонистон: Қудратли Ўзбек қўмондони мамнун - Толибон Ўзбекларга очиқми? BBC News O'zbek

Янгиликлар. Афғонистон: Қудратли Ўзбек қўмондони мамнун - Толибон Ўзбекларга очиқми?

Бор-йўғи ўтган йили Салоҳиддин Айюбийга яқин манбалар бошқача гап билан чиқишган.

Улар қудратли Ўзбек қўмондони Толибон билан алоқаларини узишга қарор қилганини айтишган.

Ўшанда Толибоннинг миллатлар ўртасида низога олиб келувчи қарорлар олишда давом этаётганини ҳам Салоҳиддин Айюбий қарорининг сабабларидан бири ўлароқ тилга олишган.

Манба Би-би-сига Айюбий ва тарафдорлари муаммоларни тинч йўл билан ҳал этилиши тарафдори экани, аммо марказий ҳукумат куч ишлатмоқчи бўлса, Афғонистон шимолида вазият кескин ўзгариши мумкинлигини ҳам айтган.

Бунинг ортидан Толибон ушбу масалани ўрганаётгани, Толибон Олий раҳбари эса, Салоҳиддин Айюбий билан бир эмас, бир неча бор учрашганига оид хабарлар ҳам олинганди.

Салоҳиддин Айюбий Толибон ҳукумати сафидаги энг кўзга кўринган ва нуфузли ўзбекзабон сиёсатчилардан бири бўлади.

У жорий пайтда Толибон Олий раҳбарининг маслаҳатчиси ва жанубий Зобул вилояти полиция бошқармасининг бошлиғи саналади.

Толибон қудратга қайтиб, ўзининг муваққат ҳукуматига асос солиши ортидан, бир муддат Қишлоқларни ривожлантириш вазирининг ўринбосари ҳам бўлиб ишлаган.

Афғонистон Ўзбекистондан кейин дунёнинг энг кўп ўзбеклар яшовчи иккинчи давлати бўлади, уларнинг сони турли манбаларда миллионларга нисбат берилади.

Толибоннинг қандайлигини четдагилар яхши билмайдими – Салоҳиддин Айюбий толиблар қудратга қайтишининг икки йиллиги арафасида Би-би-си Ўзбек хизматига интервью берди.

Обуна бўлинг -    / @bbcnewsuzbek  
BBC News O'zbek янгиликлар каналига хуш келибсиз!
Видеога изоҳлар сараланади. Ҳақорат, туҳмат, зўравонликка чақирув, реклама ва спам мазмунидаги изоҳларни ўчириш ҳуқуқимизни ўзимизда қолдирамиз. Афсуски, бизда изоҳларни ўз вақтида чиқариш имконияти йўқ, шу боис билдирган фикрларингиз шу заҳоти чоп этилмаслиги мумкин. Тўғри тушунганингиз учун ташаккур!
#bbcuzbek​ #yangiliklar #uzbek Ўзбекистон, Марказий Осиё ва дунё бўйлаб юзлаб мухбирларимиздан келадиган видео янгиликлар ҳар куни мана шу каналда. Нафақат янгиликлар, балки қизиқарли воқеалар, санъат, мусиқа, маданият ва тарих ҳақида бетакрор видео фильмлар учун ҳам каналимизга аъзо бўлинг -    / bbcuzbek​  
Вебсаҳифамиз - bbc.com/uzbek
Facebook:   / bbcnewsuzbek​  
OK.RU: https://ok.ru/bbcuzbek​
Instagram:   / ​  
Telegram: https://t.me/bbcuzbek​
BBC News O'zbek - BBC News O'zbek tilida, onlayn, TV va ijtimoiy tarmoqlarda
Узбекистан - Uzbekistan - O'zbekiston - Узбекистон

Комментарии

Информация по комментариям в разработке