Ўзбекистонни ларзага солган ваҳший жиноят! "Чироқчи воқеаси"га сабаб нима бўлган?|Bir jinoyat izidan

Описание к видео Ўзбекистонни ларзага солган ваҳший жиноят! "Чироқчи воқеаси"га сабаб нима бўлган?|Bir jinoyat izidan

"Бир жиноят изидан" кўрсатуви
"Ўзбекистон" телеканали
2020 йилнинг январь ойида Қашқадарё вилояти Чироқчи туманининг Лангар қишлоғида яшовчи фуқаро чорва моллари ўғирлигида гумон қилиниб, туман ИИБ ходимлари томонидан қаттиқ калтакланиши оқибатида вафот этган эди.
Олий суд матбуот хизмати хабарига кўра, судланувчилар Н. Овлаев (1989 йилда Қашқадарё вилоятида туғилган, Чироқчи тумани ИИО ФМБ 4-сонли ИИБ бошлиғи лавозимида ишлаган), А. Жанқабилов (1985 йилда Қашқадарё вилоятида туғилган, Чироқчи тумани ИИО ФМБ 4-сонли ИИБ жиноят қидирув гуруҳи тезкор вакили лавозимида ишлаган), Ш. Раҳмонов (1978 йилда Қашқадарё вилоятида туғилган, Чироқчи тумани ИИО ФМБ 4-сонли ИИБ профилактика инспектори лавозимида ишлаган), А. Тожиноров (1994 йилда Қашқадарё вилоятида туғилган, Чироқчи тумани ИИО ФМБ 4-сонли ИИБ профилактика инспектори лавозимида ишлаган) ва Б. Ғайратов (1995 йилда Қашқадарё вилоятида туғилган, Чироқчи тумани ИИО ФМБ 4-сонли ИИБ жиноят қидирув гуруҳи тезкор вакили лавозимида ишлаган)га нисбатан суд ҳукми эълон қилинди.
Ушбу жиноят иши Ўзбекистон Республикаси Олий суди судьяси К. Толлибоев раислигида ҳамда судьялар Э. Эргашев ва Р. Орзиқуловдан иборат суд таркибида кўриб чиқилди.
Агар каналимиздаги видео Сизга ёққан бўлса ЛАЙК босинг ва каналимизга аъзо бўлиш учун "ПОДПИСАТЬСЯ" тугмасини босишни унутманг!
Манба: Ўзбекистон Миллий Телерадио Компанияси.
www.mtrk.uz

Комментарии

Информация по комментариям в разработке