Андижон ИИБсининг “тадбиркорларни қийратиб келган” ходимлари қамоққа олинди

Описание к видео Андижон ИИБсининг “тадбиркорларни қийратиб келган” ходимлари қамоққа олинди

10 январь кунги махсус селекторда президент Шавкат Мирзиëевнинг алоҳида танқидига учраган Андижон Ички ишлар бошқармасининг камида тўрт нафар ходими мазкур мажлисдан уч ҳафтача олдин ҳибсга олинди.

Андижон ички ишлар тизими мулозими¸ қолаверса, ишга бевосита алоқадор маҳаллий тадбиркорларнинг айтишича¸ вилоят ИИБсининг Жиноят қидирув ва терроризмга қарши курашиш бошқармасининг тўрт ходими ҳозирда вилоят ДХХ ертўласида сўроқ қилинмоқда.

14 январь куни Ўзбекистон Бош прокуратураси Озодликка Андижон вилояти ИИБ ходимларининг 2018 йил 19 декабрь куни ҳибсга олинганини тасдиқлади.

“Милиция ичидаги мафия” қўлга олинди

Озодлик билан хавфсизлик хавотирлари боис исми сир қолиш шарти билан гаплашган андижонлик тадбиркорлардан бирига кўра¸ вилоят ИИБсининг жиноят қидирув бошқармасининг тўрт хизматчиси ҳозирда вилоят ДХХси подвалида сақланмоқда.

“Биринчи ўринбосар Тўланбой (Раззоқов) ишдан олинган¸ устидан жиноят иши қўзғатилган. Жиноят қидирувдаги тўртта опер – Ҳумоюн¸ Одил¸ Ботир ва Шукурлар ДХХ подвалида. Булар кейинги 5 йил давомида УВДни мафия қилиб олган экан. Иши юришган тадбиркорларни 15 суткага қамаб¸ уларни ноинсоний қийноқларга солиб¸ бизнесини бошқа одамга ўтказиб беришга мажбурлаб келишган. Рози бўлмаганларни¸ катта иқтисодий жиноятларда айблаб¸ 15 йиллаб қамоққа тиққан булар”¸ дейди воқеа тафсилотларига яқин андижонлик тадбиркор.

Андижон ИИБ Жиноят қидирув ва терроризмга қарши курашиш бошқармаси тўрт ходимининг ҳибсга олинганини¸ вилоят ҳуқуқ тизимидаги мулозим ҳам тасдиқлади.

“15 суткага қамалиб¸ қийноққа солинганларнинг яқинлари президент порталига ëзган. Андижонда Golden Chiken деган фирмани эгаларига ҳам булар шунақа босим қилган. У одамнинг Москвада каттароқ таниши бор экан¸ шу орқали президентнинг қулоғига чалинган бу жиноятлар. Видеоселекторда (10 январь кунги йиғин назарда тутилмоқда – таҳр.) президент Андижонни бекорга алоҳида танқид қилмади. Ҳозир ўндан ошиқ тадбиркор вилоят прокуратурасига бу оперлар устидан расман ариза берган»¸ деди маҳаллий ҳуқуқ тизимининг матбуотга маълумот бериш ваколати йўқлиги боис исми очиқланмаслигини сўраган мулозими.

Комментарии

Информация по комментариям в разработке